Ишончли вакил ховослик сайловчилар билан мулоқот қилди

04.10.2021, 17:10

Ишончли вакил ховослик сайловчилар билан мулоқот қилди

"Инсон қадри учун" шиори остида аҳоли ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига O'zLiDePдан кўрсатилган номзод Шавкат  Мирзиёевнинг ишончли вакили П.Ахмеджанова Ховос туманидаги мусиқа ва санъат мактабида сайловолди дастури тарғиботини ўтказди.

Учрашувда ишончли вакил номзоднинг сайловолди дастуридан кенг ўрин олган келгуси беш йилликдаги аҳоли ҳаётини яхшилаш бўйича аниқ режалар, янги ғоялар, ташаббуслар, лойиҳалар ҳақида фикрларини билдирди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Комилжон Эрназаров ҳам иштирок этиб, партия томонидан кўрсатилган номзоднинг ўтган сайловда белгилаган дастурларини ортиғи билан амалга оширгани, эл-юрт манфаати, мамлакат тинчлиги ва фаровонлиги йўлида ҳамиша бедор ва шижоат билан меҳнат қилганини таъкидлади.

Тадбирда  O'zLiDeP Сирдарё вилоят кенгаши аппарат раҳбари Шоҳиста Бозорбоева, ховослик партия фаоллари, депутатлар иштирок этди ва сўзга чиқишди.

O'zLiDeP Сирдарё  вилояти Кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    286
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+