O’zLiDePнинг тадбиркор депутати МТМ ва хусусий мактаб узвийлигини боғлади

04.10.2021, 17:18

O’zLiDePнинг тадбиркор депутати МТМ ва хусусий мактаб узвийлигини боғлади

2018 йилда қиймати 8,5 миллиард сўмни ташкил қилувчи “Зарра-зар” нодавлат мактабгача таълим муассасаси лойиҳасини мутасаддиларга тақдим этиб, 300 ўринли замонавий муассаса фаолиятини йўлга қўйган шаҳрихонлик тадбиркор, O’zLiDeP депутати Мансурбек Мамаюсуповнинг ташаббуслари осмонча. Айни вақтда муассасада 36 нафар педагог ва ходимлар болажонларга инглиз, рус тиллари ҳамда ментал арифметика сирларидан сабоқ бериб келмоқдалар.

Нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолиятини бошлагач, ишбилармоннинг янги ғоялари қанот ёзди. Эзгулик эзгуликка дебоча бўлди. Муассаса таъсисчиси тарбияланувчиларнинг мактаб таълими учун қайғурди. Сабаби, унинг фикрича, “Зарра-зар”да олган таълимни болалар бошқа-бошқа мактабларда давом эттиряптилар. Бу билан қайси бирининг иштиёқи сўнади, қай бирининг қизиқишлари ортади, қай бири янада ютуқларини кўпайтиради – билинмаяпти.

Шунинг учун ҳам мазкур таълим-тарбия жараёнида узвийликни боғлаш учун боғчага қарашли бўш турган ер майдонида мактаб қуриш ташаббуси илгари сурилди.

“Зарра-зар” МТМ лойиҳаси учун 1 гектар ер ажратилган, бироқ муассаса мазкур майдоннинг  атиги 25 сотихида қад кўтарган. Тадбиркор қолган бўш майдон учун қиймати 20 миллиард сўмлик янги замонавий мактаб лойиҳасини тақдим этди. Лойиҳа мутасаддилар томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланди. Қурилиш ишлари пухта олиб борилмоқда.

 Нодавлат мактабгача таълим муассасаси қошида ташкил этилаётган физика ва математика фанига иктисослашган “Академик Саримсаков” номли хусусий мактаб 800 ўринга мўлжалланган бўлиб, айни таълим даргоҳида 86 нафар малакали педагогнинг бандлиги таъминланади. Мазкур хусусий мактаб 2022 йилнинг янги ўқув йилига ўз фаолиятини бошлаши кўзда тутилмоқда.

Зилола РАҲМОНОВА,

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

матбуот хизмати раҳбари

  • Кўрилди
    292
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+