Ғаллоролликлар ислоҳотларнинг узвийлигини қўллаб-қувватлашларини билдирдилар

05.10.2021, 16:44

Ғаллоролликлар ислоҳотларнинг узвийлигини қўллаб-қувватлашларини билдирдилар

Ишончли вакил, тарғибот гуруҳи аъзолари, маҳаллий Кенгаш депутатлари  ва партия вилоят Кенгаши фаолларининг Ғаллаорол туманидаги сайловчилар билан учрашуви туман Маданият уйида бошланди. Бу ерда кенг жамоатчилик ва электорат вакиллари, хотин-қизлар ва ёшлар билан бўлган учрашув давомида ишончли вакил йиғилганларни анъанага мувофиқ номзоднинг таржимаи ҳоли ва Сайловолди дастуридаги устивор вазифалар билан таништирди. Сайловчиларнинг саволларига батафсил жавоблар қайтарилди.

Сўнгра ишончли вакил тарғибот гуруҳи аъзолари ҳамроҳлигида “Сангзор текстиль” тўқимачилик корхонасига йўл олишди. Мазкур корхона сўнгги беш йилда мамлакатимизда сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилган ислоҳотлар боис ҳаётимизга кириб келаётган ўзгаришларнинг яққол мисоли бўла олади. Бундан уч-тўрт йил олдин қаровсиз ташландиқ аҳволда ётган ҳудудда бугун кўзни қувнатадиган замонавий корхона фаолият олиб бормоқда.

2019 йилнинг охирида ишга тушган корхонада айни пайтда 200 нафардан ошиқ доимий ва 50 нафарга яқин мавсумий ишчилар меҳнат қилмоқда. Айни пайтда фабриканинг кунлик қуввати 20-25 тоннани, йиллик қуввати эса 7500 тонна ташкил қилмоқда. Ишлаб чиқарилган ип-калава Хитой, Россия, Покистон, Туркия ва Польша давлатларига экспорт қилинмоқда.

Учрашув давомида корхона ишчи-ходимлари мана шундай замонавий корхонада доимий иш ўринларига эга бўлганларидан, мамлакат ривожига ўз ҳиссаларини қўшаётганларидан мамнунликларини айтиб ўтдилар ҳамда партиядан кўрсатилган номзод дастурини тўлиқ қўллаб-қувватлашларини билдирдилар.

Куннинг иккинчи ярмида ишончли вакил партия фаоллари билан биргаликда тумандаги “Самарқанд” ва “Сарбозор” маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб, одамлар билан яқиндан мулоқот қилдилар. Уларнинг турмуш шароитлари, фикрлари билан қизиқдилар. Уйма-уй юрган ҳолда сайловчиларга партиядан Ўзбекистон Президентлигига кўрсатилган номзоднинг Сайловолди дастуридаги устивор вазифаларни тарғибот қилдилар ва партиядан кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлашга чақирдилар.

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    812
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+