Юрт камоли, элнинг бахти учун овоз берамиз!

05.10.2021, 16:48

Юрт камоли, элнинг бахти учун овоз берамиз!

Қарши Давлат университети 2-Академик лицейининг педагогик жамоаси ва ўқувчилари Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили Темур Поёновни гулдурос қарсаклар билан кутиб олишди. Анжуман иштирокчилари Президентликка номзоднинг таржимаи ҳоли ва сайловолди дастури билан таништирилгач, лицей директори, халқ депутатлари Қашқадарё вилоят кенгаши депутати Исмигул Хушмуродова сўзга чиқди.

Ўтган беш йил давомида мамлакатимизда маънавий-маърифий ишларни тизимли ташкил этиш ва  амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш, аҳоли, айниқса, ёшларнинг интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, ватанпарварлик, халққа муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол авлодни тарбиялаш ишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. 2021-2022 ўқув йилидан олий таълим тизимидаги бакалавр таълим йўналишлари ўқув режаларига “Маънавиятшунослик”, магистратура босқичида эса “Касбий маънавият” фанларининг киритилди, магистратура босқичида эса “PR менежер” мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди. Эзгулик ва инсонпарварлик тамойилига асосан "Миллий тикланишдан-миллий юксалиш сари" ғояси орқали жамиятда соғлом дунёқараш ва бунёдкорлик умуммиллий ҳаракатга айлантириш, оила, таълим ташкилотлари ва маҳаллаларда маънавий тарбиянинг узвийлигини таъминлаш каби бир қатор ишлар қилинди. Педагогик жамоамиз устоз мураббийлари ва илми толибларимиз миллий ўзликни асраш, халқнинг ғурур ва ифтихори тимсоли бўлган маънавиятни юксалтириш, бебаҳо қадриятларимизни эъзозлаш, ёшлар тафаккурига инсонийлик сабоқларини сингдиришдек эзгу ғоялар ташаббускори Шавкат Миромонович учун овоз берадилар. Зеро, жамият маънавий дунёқарашини асраб қолиш ва янада бойитиш Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг асосий тамойилларидан биридир. 

Учрашувда O’zLiDeP Қашқадарё кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, аппарат раҳбари Арзиқул Шеров, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қаҳрамон Эргашев, Қарши ДУ ўқитувчилари Диёра Бойназарова, Зоҳид Боймуродов, вилоят кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Маъмуржон Абдуллаевлар сўзга чиқишиб, сайловда иштирок этиш юрт истиқболи ва миллат тақдирига дахлдорлик, халқ орасида  партиямиз дастурий мақсад ва вазифаларини ҳаётга татбиқ қилишда муҳим аҳамият касб этиши, депутатлар  ва бошланғич партия ташкилотлари ҳамкорлигини кенгайтириш, жойларда ечимини кутаётган муаммоларни изчиллик билан ҳал этиш, тарғибот ишларини янада кучайтириш зарурлиги ҳақида билдириб, амалий ишлари билан одамларнинг ишончи қозониб улгурган сиёсий куч номзодини маъқуллаб овоз беришларини  айтиб ўтдилар. 

Учрашув сўнгида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон стратегияси” деб номланган янги китобининг тақдимот тадбири ҳам бўлиб ўтди.  Унда сўз олганлар ушбу асарда Янги Ўзбекистон ва учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш борасида амалга ошириладиган  ўзгаришлар, юрт равнақи ва халқ фаровонлигини ошириш борасидаги туб ислоҳотларни амалга ошириш борасида устувор йўналишлар белгилаб берилганлиги, миллий тараққиётимиз истиқболлари бўлмиш ёшлар тарбиясига эътибор қаратиш, маърифатли жамият яратиш, Янги уйғониш даврига таъмал тошларини қўйиш, иқтисодиётни юксалтириш борасида иқтисодий, сиёсий  ва маънавий ислоҳотлар ҳақида сўз юритилганлигини айтиб ўтдилар.

Сайфулла ИКРОМОВ,

“ХХI asr” мухбири

 

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    601
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+