Ишончли вакилнинг оққўрғонлик сайловчилар билан учрашуви самимий руҳда ўтди

05.10.2021, 17:00

Ишончли вакилнинг оққўрғонлик сайловчилар билан учрашуви самимий руҳда ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига O’zLiDeP дан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент вилоятидаги ишончли вакили Оққўрғон тумани Болалар мусиқа ва санъат мактабида сайловолди ташвиқотини олиб борди.

Тадбирда туман фаоллари, маҳаллий аҳоли вакиллари ҳамда ёшлар иштирок этишди.

Ишончли вакил Раъно Турдибоева партия номзодининг сайловолди дастурини кенг тарғиб қиларкан, унда белгиланган устувор йўналишлар ҳақида батафсил маълумотлар берди.

Учрашувда сўзга чиққанлар сўнгги беш йилда турли соҳаларда амалга оширилган ислоҳотлар, бунёдкорлик ишларининг замирида Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилган оқилона сиёсат маҳсули эканини қайд этишди.

Узоқни кўзлаб, келажаги порлоқ бўлган Янги Ўзбекистонни қуриш учун Шавкат Мирзиёевга овоз беришларини билдиришди.

Ишончли вакил Раъно Турдибоева инсон қадри устувор бўлган жамият ва давлат қуриш, келажак авлодларнинг фаровон турмушини кўзлайдиган бўлсак, уни барпо этишга қодир бўлган муносиб номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чорлади.

 O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    384
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+