Ишончли вакил ургутлик сайловчилар билан учрашди

05.10.2021, 17:08

Ишончли вакил ургутлик сайловчилар билан учрашди

Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд вилоятидаги Ишончли вакили Рустам Холмуродов Ургут туманидаги 154-умумтаълим мактабида сайловчилар билан  учрашди.

Тадбирни O’zLiDeP Ургут туман Кенгаши раиси Жамшид Ҳайдаров олиб борди.

Учрашувда Ишончли вакил сўзга  чиқиб, номзоднинг сиёсий фаолияти ҳақида гапирар экан, ўтган 5 йил давомида юртимизда таълим, тиббиёт, иқтисодиёт, саноат, қишлоқ хўжалиги, коммунал ва ижтимоий соҳаларда  амалга оширилган улкан ислоҳотлар бугун ўз меваларини бераётганлигини, айниқса ўзаро қўшничилик алоқаларини тикланиши ҳар иккала давлатлар манфаатлари учун хизмат қилаётганлигини алоҳида қайд этди.

- Ўзбек ва тожик халқларини – “икки тилда сўзлашадиган бир миллат”, деб тариф берамиз. Бизнинг урф-одатларимиз, анъаналаримиз бир-бирига қоришиб кетган. Минг афсуски, сўнгги йилларда Марказий Осиёдаги қўшни давлатлар, хусусан Тожикистон билан ўзаро ҳамкорлик алоқалари эътибордан четда қолган эди. Ҳатто шундай пайтлар бўлди-ки, икки давлат чегараларида яшаётган қуда-андалар, опа-сингил, тоға-жиян бир-бирини тўй-маракада йўқлай олмади. Шавкат Мирзиёев Президентлик лавозимига сайлангандан бошлаб биринчи навбатда қўшни давлатлар - Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Турманистон билан дўстона ҳамкорлик алоқаларини тиклади. Чегаралар очилди. Қўшни давлатлар билан ҳар томонлама савдо-иқтисодий алоқалар ўрнатилди. Маълумотларга кўра, биргина ўтган йили бутун дунё учун мураккаб бўлган пандемия йилида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ўзаро ташқи савдо айланмаси 3 баравар ошиб, ярим миллиард долларга яқинлашди, 2021 йил охирига келиб ушбу кўрсаткични 1 миллиард долларга етказиш мақсад қилинган. Мамлакатлар қўшма энергетика лойиҳаларини амалга оширмоқда ва транзит, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш каби соҳаларда ўзаро фаол ҳамкорлик қилмоқда. Бу ҳамкорликда икки давлат фуқаролари ҳам манфаат кўрмоқда десам муболаға бўлмайди. Мен фурсатдан фойдаланиб 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Президентлик сайловида барчангизни Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашга чақираман, - деди Р.Холмуродов.

Тадбирда сўз олганлар  бугун барча соҳалардаги ислоҳатлар, қишлоқ ва маҳаллаларнинг  қиёфаси ўзгариши, тадбиркорликнинг ривожланиши, давлат томонидан она ва бола ижтимоий ҳимояси айнан Шавкат Мирзиёев номи билан боғлиқлигини алоҳида эътироф этишди. Амалга оширилаётган ҳар бир ислоҳотлар халқимиз турмуш тарзида акс этаётганлигини қайд этиб, Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашга даъват этишди.

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    669
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+