O'zLiDeP вакиллари ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси кузатувчилари билан мулоқот қилди
05.10.2021, 19:23

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг таклифига кўра, Оуэном Мерфи бошчилигида ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг сайловларни кузатиш миссияси мамлакатимизда мониторинг ишларини олиб бормоқда.
Ушбу делегация фаолияти доирасида 2021 йил 5 октябрь куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида унинг вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида халқаро кузатувчилар O'zLiDeP тарихи ва ғоялари, партиядан номзод Шавкат Мирзиёевнинг Сайловолди дастури ҳамда тарғибот ва ташвиқот ишлари билан танишдилар. Сайловлар очиқ ва шаффоф ўтаётгани қайд этилди. Меҳмонлар тарғибот ишлари жараёнида замонавий сайлов технологияларининг қўлланиши билан танишдилар. Умуман, ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси кузатувчиларининг юртимизга таклиф этилиши, Ўзбекистоннинг умумқабул қилинган демократик тамойилларга содиқлигини яна бир бор исботлади.
Учрашув конструктив руҳда бўлиб ўтди.
O'zLiDeP матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ишончли ғалаба қозонди
26.10.2021, 10:43
-
Ишончли вакил сайловолди учрашувларига Қизилтепада якун ясади
22.10.2021, 20:52
-
Ишончли вакилнинг сайловолди учрашуви тил байрамига бағишланган мусиқий дастурга уланиб кетди
22.10.2021, 20:50
-
Истиқболли режалар - олий мақсадлар рўёбига хизмат қилади
22.10.2021, 19:02
-
Франциялик халқаро кузатувчилар билан учрашув
22.10.2021, 18:57
Фикрингизни қолдиринг