Депутат кексалар ҳолидан хабар олди

06.10.2021, 15:17

Депутат кексалар ҳолидан хабар олди

Хабарингиз бор “1 октябрь – Халқаро кексалар куни”ни мамлакатимизда муносиб нишонлаш мақсадида ҳар йили  октябрь ойининг биринчи ҳафтаси “Кексалар ҳафталиги” этиб белгиланди.

“Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш – халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида ўтказилаётган ҳафталик доирасида O'zLiDeP Яшнобод тумани Кенгаши депутати Сардор Сувонқулов ҳам ўзи сайланган “Парвоз” МФЙдаги нуронийлар холидан хабар олди. Депутат ва маҳалладаги ёши улуғулар ўртасидаги учрашув самимий ва ҳар қандай расмиятчиликдан холи тарзда бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида пенсионер, якка-ёлғиз кексаларнинг уй-жой, маиший масалалар билан боғлиқ муаммолари тингланди ва уларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Шунингдек, нуронийларга турли совғалар ва озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилди.

  • Кўрилди
    382
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+