Янги иқтисодий ривожланиш сарбонига овоз берамиз!

06.10.2021, 15:19

Янги иқтисодий ривожланиш сарбонига овоз берамиз!

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига O’zLiDePдан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили “SHOY-MENG BUSINESS” МЧЖ да бўлиб, импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп аёллар ва эркаклар пойафзалларини ишлаб чиқарадиган корхона фаолияти билан танишди.

Бу ерда 50 нафар ишчи-ходимлар билан сайловолди ташвиқот ишларини олиб борди.

Ишончли вакил Раъно Турдибоева партия номзоди сайловолди дастуридан ўрин олган устувор мақсад ва вазифалар энг аввало, инсон, унинг қадри, фаровонлигига қаратилганини эътироф этди.

Бу ерда жамланган барчани мамлакатни янги иқтисодий ривожланиш йўлидан оғишмай етаклашга қодир бўлган номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақирди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    337
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+