Ғузорлик сайловчиларга сайловолди дастур тарғиб қилинди

06.10.2021, 15:33

Ғузорлик сайловчиларга сайловолди дастур тарғиб қилинди

Бугун мамлакатимизда инсон қадри давлат сиёсати даражасига кўтарилмоқда. Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак, деган тамойил аллақачон ҳаётимизга кириб келди. Ўзбекистон Президентлигига партиямиздан кўрсатилган номзод – Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида ҳам бу тамойил ўз ифодасини топган.

Шавкат Мирзиёевнинг Қашқадарё вилояти бўйича ишончли вакили Темур Поёнов Ғузор туманидаги «Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ ишчи-хизматчилари билан бўлиб ўтган учрашувда Президентликка номзоднинг таржимаи ҳоли, сайловолди дастури билан таништирар экан, мамлакатимизда инсонпарварлик ва халқпарварликка эътибор юксак даражага кўтарилаётганини айтиб ўтди.

-Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида мамлакатимизда иқтисодий юксалишлар билан бирга инсон қадр-қимматини улуғлаш бош мақсад қилиб белгиланган - деди Т. Поёнов ўз сўзида. -  Сизларни  улуғвор ғояларни илгари сураётган, юрт истиқболи ва тараққиётини юксалтиришга қатъий бел боғлаган фидойи инсон Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашга чақираман.

Худди шундай учрашув тумандаги  4-сонли Болалар мусиқа ва саъат мактабида ҳам бўлиб ўтди. Тадбирларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари -  Қаҳрамон Эргашев ва Гулшана Худаяровалар иштирок этишди ва сўзга чиқишди.

O'zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    503
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+