Ишончли вакил арнасойлик нуронийлар билан учрашди

06.10.2021, 15:40

Ишончли вакил арнасойлик нуронийлар билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига O’zLiDePдан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили Байрамбек Узоқов  Арнасойлик нуронийлар ва кайвонилар билан учрашди.

Учрашувда шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Феруза Нигматова, тарғибот гуруҳи аъзолари, партия фаоллари иштирок этдилар.

Мамлакатимизда кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият, оилалар ва маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш борасидаги, шунингдек, ёш авлодни халқимизнинг кўп асрлик анъаналарини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш ишидаги ролини оширишга оид ислоҳотлар изчил давом этмоқда.

Арнасойда айни пайтда 4128 нафар кекса авлод вакиллари истиқомат қилади. Улардан аёллар 2270 нафарни ташкил этади. Бўлиб ўтган учрашув давомида сўзга чиққанлар сўнгги йилларда нуронийларнинг нафақа ва пенсиялари ўз вақтида, улар истаган шаклда етказиб берилаётгани, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, саломатлигига эътиборни кучайтириш борасидаги амалий ишлар мамлакатимиздаги барча ёши улуғ инсонлар оғирини енгил қилаётгани борасида айтиб ўтдилар.

Айниқса, 4-10 октябрь кунларининг “Кексалар ҳафталиги”, деб белгилангани айни муддао бўлди. Чунки, ҳафталик доирасида нуронийларнинг ҳолидан хабар олиш, уларни манавий ва жисмоний қўллаб-кувватлаш, ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш ва эъзозлаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилади.

Учрашувда қатнашган нуроний ва кайвонилар бундай ҳурмат ва эҳтиром учун ўз миннатдорчилигини билдирар эканлар, юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлигини таъминлайдиган номзоднинг Сайловолди дастурида кўрсатилган барча устивор вазифаларни қўллаб-қувватлашларини билдирдилар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига O’zLiDePдан кўрсатилган номзодга овоз беришга чақирдилар.

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    292
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+