Ишончли вакил талабалар билан учрашди

06.10.2021, 15:43

Ишончли вакил талабалар билан учрашди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал Демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг Жиззах вилояти бўйича вакили Байрамбек Узаков Ўзбекистон Миллий Университетининг Жиззах филиали профессор-ўқитувчилари ва талабалар билан учрашди.

Учрашувда шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Феруза Нигматова, маҳаллий Кенгаш депутатлари, тарғибот гуруҳи аъзолари ва партия фаоллари иштирок этдилар.

Ушбу университет Ўзбекистон Миллий университетининг Жиззах филиали билан ҳамкорликда “Дастурий инжиниринг”, “Фармация” ва “Ахборот тизимлари ва технологиялари” таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлашни бошлайди ҳамда мазкур йўналишларда ўқишга қабул қилинган талабалар келгусида ўқишларини филиалида давом эттиради. 2022 йил якунигача филиал таркибида OpenLab илмий-тадқиқот лабораторияси ташкил этилади. Талабаларни ўқишга қабул қилиш давлат гранти ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилди. Бунда, давлат гранти асосида таълим олган филиал битирувчилари 3 йилдан кам бўлмаган муддат мажбурий ишлаб бериш шарти билан Ўзбекистоннинг давлат органлари ва ташкилотларига тақсимланади. Битирувчиларга Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясида олий маълумот сифатида тан олинадиган Университетнинг белгиланган намунадаги дипломи берилади.

Бу янгиликларнинг барчаси сўнгги йилларда мамлакатимизда ёшларнинг таълим олишлари учун яратилаётган шароитларнинг Жиззахдаги бир кўриниши холос.

Учрашувда сўзга чиққанлар номзоднинг Сайловолди дастурида бу борада амалга ошириладиган устивор вазифаларга ҳам тўхталиб ўтишди. Жумладан, олий таълимга қамров даражасини 50 фоизга етказиш билан бирга, асосий эътибор таълим сифатини оширишга қаратилади,  олий таълимда сифат ва рақобат муҳитини кучайтириш мақсадида 2026 йилгача хусусий олийгоҳлар сони камида 50 тага етказилади. Учрашув иштирокчилари партиядан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевни қўллаб-қувватлашга чақирдилар.

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати 

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    316
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+