Карманалик сайловчиларга сайловолди дастур тарғиб қилинди

06.10.2021, 15:51

Карманалик сайловчиларга сайловолди дастур тарғиб қилинди

Маълумки, бу галги сайлов халқаро нормаларига тўла асосланган қонунчилик ҳужжати - Сайлов кодекси асосида бўлиб ўтмоқда.

Айни пайтда сайловга тайёргарлик ишларининг бориши матбуотда тўлиқ шаффоф ва холис ёритилиб борилмоқда.

Кармана туманида Президентликка номзод Ш.Мирзиёевнинг карманалик сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Дастлаб мустақиллик йилларида, айниқса, кейинги йилларда Янги Ўзбекистонда мисли кўрилмаган ислоҳотлар ва ижобий ўзгаришлар ҳақида сўз борар экан, Ш.Мирзиёев томонидан мамлакатда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар қайд этилди.

Жумладан, Кармана тумани ҳар томонлама қулай ҳудудда жойлашгани, “Навоий” халқаро аэропорти, “Навоий” эркин-иқтисодий зонаси, “Навоий ИЭС” АЖ, комбинатнинг “Дўстлик” агрофирмаси ва бошқа кўплаб бошқа муҳим аҳамиятга эга ва юқори рентабелли корхона ва ташкилотларнинг туман ҳудудида жойлашгани сабабли туман аҳолисини иш билан таъминлаш, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ишлари намунали тарзда бораётгани айтилди.

Шунингдек, қурилиш-бунёдкорлик, соғлиқни сақлаш тизими, ижтимоий, маданий объектлар учун ажратилган маблағлар таҳлили, зарурий жиҳозлар олиш ва бошқа муҳим йўналишларга ажратилган маблағлар очиқланди.

Ислоҳотлар самараси ўлароқ, республикада, шу жумладан туманда аҳолининг бизнесга ишончи ва қизиқиши ортиб, тадбиркорлик фаолияти жадал ривожланишда давом этаётгани, 2021-2022 йилларда умумий қиймати

3,1 триллион сўм бўлган 208 та лойиҳа шакллантирилиб, эвазига салкам 4 минг янги иш ўринлари яратилиши бўйича ишлар кетаётгани билдирилди.

Сўнгра ишончли вакил Президентликка номзод Ш.Мирзиёевнинг саловолди дастурига тўхталиб, бу дастур замирида узоқни кўзлаб юритилаётган оқилона ички ва ташқи сиёсат, изланиш, донишмандлик, Ватанимизга, она халқимизга чексиз меҳр-муҳаббат, энг муҳими, катта сиёсий ирода мужассам, дея таърифлади.

Президентликка номзод Ш.Мирзиёевнинг сайловолди дастури муҳим йўналишлари бўйича маълумот берилганидан сўнг, маҳаллий аҳоли вакиллари дастур юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини баён этишди.

Учрашувда иштирок этган Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати А.Тулегенова ҳам сўзга чиқди ва сайловчиларни Янги Ўзбекистон тақдирига бефарқ бўлмасликка чақирди.

Сўзга чиққанлар якдиллик билан ўзбек халқининг турмуш тарзи, яшаш шароити, ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг барча соҳалари янада равнақ топиши, давлатимизнинг жаҳонда тутган мавқеини ошириш, ҳеч шубҳасиз, Ш. Мирзиёевнинг яна Президентликка сайланиши билан чамбарчас боғлиқ эканлигини таъкидлашди.

М.Пирнафасова,

O'zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    307
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+