Қизилтепа туманида ишончли вакил хотин-қизлар, нуроний отахон ва онахонлар билан учрашди

06.10.2021, 15:52

Қизилтепа туманида ишончли вакил хотин-қизлар, нуроний отахон ва онахонлар билан учрашди

Айни пайтда ҳудудларда сайловга тайёргарлик ишлари жадал кетмоқда. Сиёсий партиялар ўз номзодлари дастурларини олға сурган ҳолда, ташвиқот ишларини сайлов кодексига тўла амал қилган ҳолда давом эттирмоқда.

Шу жумладан, номзоднинг жойлардаги вакиллари ҳам ваколатлари доирасида халқ орасига кириб, учрашувларни очиқ мулоқотлар тарзида олиб боришяпти.

 Президентликка номзод Ш.Мирзиёевнинг ишончли вакили Қ.Санақулов Қизилтепа туманида икки учрашувни амалга оширди.

Куннинг биринчи ярмида ишончли вакил туманнинг Тошработ маҳалласидаги мусиқа мактабида Қизилтепа ёшлари, халқ таълими вакиллари ҳамда нуронийлар билан учрашиб, уларга мамалакатимизнинг беш йили сарҳисоби тўғрисида фактлар асосида маълумот бериш билан бирга  Президентликка номзоднинг сайловолди дастурини батафсил тушунтириб берди.

Шунингдек, бу борада ўтирганлардан фикрлар тингланиб, таклифлар ўртага ташланди. Ўтган давр мобайнида Қизилтепа туманига қаратилган эътибор қизилтепаликлар томонидан эътироф этилди.

Куннинг иккинчи ярмида хотин-қизлар ва нуроний отахон-онахонлар билан бўлиб ўтган учрашувда ҳам асосан кейинги йиллардаги ўзгаришлар таҳлил этилиб, президентликка номзод Ш.Мирзиёевнинг келаси беш йиллик учун тузган дастури муҳокама этилди.

Ишончли вакил Қизилтепа тумани саноатлашган ҳудудга айланиб бораётганига алоҳида тўхталди.

-Бу элдан таниқли тадбиркорлар, фермерлар, ҳунармандлар, бир сўз билан айтганда, ҳаракатчан, меҳнаткаш инсонлар етишиб чиқаётгани ҳисобига туман довруғи борган сари ошиб боряпти. Бунинг барчаси ҳавас қилишга арзигулик ҳудуд аҳлининг ҳалол меҳнати туфайлидир, - деди ишончли вакил Қ.Санақулов  ўз сўзида.

Ишончли вакилга кўра, 2017-2020 йилларда Қизилтепа туманида амалга оширилган саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 2,3 баробарга, аҳоли даромадлари 1,7 баробарга ошган.

Хусусан, Тошработнинг Узилишкент маҳалласидаги тадбиркор У. Файзиев ташаббуси билан чет эл замонавий технологияси асосида пахта толасидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқарадиган "Toshrabot textile" корхонасининг фойдаланишга топширилиши ҳудуд саноатида жуда катта қадамлардан бири бўлгани мисол тариқасида айтилди.

Ишончли вакилнинг Қизилтепа туманидаги аҳоли билан сайловолди учрушувлари қизғин мунозаралар ва ҳам шукр ҳам фахрга йўғрилган изҳорлар билан ниҳояланди.

М.Пирнафасова,

ЎзЛиДеП Навоий вилояти Кенгаши

матбуот котиби

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    591
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+