Ишончли вакилнинг учрашувлари туманларда давом этмоқда

06.10.2021, 15:54

Ишончли вакилнинг учрашувлари туманларда давом этмоқда

Ш.Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича ишончли вакили Абат Данияров Қорақалпоғистон Республикасининг энг чекка туманларида  ҳам  сайловчилар билан учрашмоқда.

Ана шундай учрашувларнинг бири Тахиятош, Хўжайли, Бўзатов, Кегейли ва Нукус туманларида  ҳам ташкил қилинди.  

Жумладан, Хўжайли тумани ҳокимиятида ҳам ишончли вакил Абат Данияров  нуронийлар, туман кенгаши депутатлари, фаоллар ва ёш сайловчилар билан учрашди.

Номзоднинг сайловолди дастуридаги устувор йўналишлар қатори Мактабгача  таълимдаги  қамров  даражаси  ҳозирги 62 фоиздан камида 80 фоизга етказилиши, мактаб таълими тизими учун ўқув дастурлари ва дарсликлар илғор хорижий тажриба  асосида тўла қайта ишланиб, 2026 йилга қадар амалда жорий этилиши, олий таълимга қамров даражасини 50 фоизга етказиш билан бирга, асосий эътибор таълим сифатини оширишга қаратилиши билан аҳамиятлидир.  

Хусусан, мактабгача таълим муассасалари ва мактаблар сонининг оширилиб, мавжудларининг қайта реконструкция қилинганлиги, олий таълим муассасаларига қабулнинг соддалаштирилганлиги номзоднинг ҳар бир соҳага қаратаётган юқори даражадаги эътибори маҳсули эканлиги эътироф этилди.

   

Учрашувда сўз олган партия фаоллари номзод фаолиятига назар солиб, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг барчаси инсонлар учун, халқ учун, уларнинг обод юртда эркин ва фаравон яшашлари учун ҳаётга тадбиқ этилаётганлигини эътироф этишди ва йиғилганларни Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақирдилар.

Ишончли вакилнинг кейинги манзили бўзатовлик сайловчилар билан давом этди. Бўзатов туман ҳокимиятида ташкил қилинган тадбирда ишончли вакил Абат Данияров номзодимиз Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 21 сентябрь куни сайловолди учрашувини энг аввало Қорақалпоғистон диёридан айнан Бўзатов туманидан бошлаганини алоҳида эътироф этди.

Учрашув якунида  бўзатовлик фаоллар ҳам сўзга чиқиб, етук сиёсатчи, кенг кўламли ислоҳотлар ташаббускори Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурини тўлиқ қўллаб-қувватлашларини таъкидладилар.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

кенгаши матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    707
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+