Янги Ўзбекистонда сифатли таълим

06.10.2021, 16:02

Янги Ўзбекистонда сифатли таълим

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига O’zLiDeP дан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили Раъно Турдибоева Қуйи Чирчиқ туманида республикада биринчилардан бўлиб ташкил этилган 45-сонли STEM мактабида ҳам сайловолди ташвиқот ишларини олиб борди.

Замонавий таълимнинг янги шакллари ўқитиладиган мактаб синф хоналари, у ерда ўқитувчи ва ўқувчиларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

2021 йилнинг август ойи охирида очилган мактаб 600 ўринга мўлжалланган бўлиб, бугунги кунда 650 нафар ўғил-қизлар уч тилда, яъни, ўзбек, рус ва қозоқ тилларида таълим олишмоқда. Шунингдек, таълим масканида STEM дастури босқичма-босқич жорий этиляпти.

Ишончли вакил Раъно Турдибоева Шавкат Мирзиёев сайловолди дастурида таълимга қаратилган эътибор борасида тўхталаркан, “Сифатли таълим – инсон капиталини ривожлантиришнинг ҳал қилувчи омили” номли бандини батафсил изоҳлаб берди.

Ишончли вакил Сайловолди дастурда таълим сифатини оширишни назарда тутувчи бу каби замонавий таълим масканларини ривожлантириш бўйича давлат дастури жорий этилиши ҳақида фикр юритди.

Бундан ташқари, 2026 йилга қадар ўқув дастурлари ва дарсликлар илғор хорижий тажриба асосида тўла қайта ишланиб, амалда жорий этилишини қайд этди.

Ишончли вакил Раъно Турдибоева йиғилганларни мамлакатда таълим сифатини ошириш, ўқитувчи қадрини юксалтиришда самарали ислоҳотлар олиб боришга қодир номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақирди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    351
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+