Ишончли вакил иштихонлик сайловчилар билан учрашди

06.10.2021, 16:46

Ишончли вакил иштихонлик сайловчилар билан учрашди

Иштихон туманидаги 21–сон болалар мусиқа ва санъат мактабида ташкил этилган навбатдаги учрашувда  нуронийлар, маҳалла , таълим тизими вакиллари ва ёшлар иштирок этишди. Тадбирни O’zLiDeP Иштихон туман  Кенгаши раиси Аҳмад Ҳасанов очиб берди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг вилоятдаги ишончли вакили Рустам Холмуродов томонидан номзодни таржимаи ҳоли, сайловолди дастури айни кунга қадар олиб борган сиёсий фаолияти ҳақида  йиғилганларга атрофлича тушунчалар берилди.

Хусусан, ўтган даврда номзод томонидан мамлакатимизда фан, таълим, тиббиёт, саноат, қишлоқ хўжалиги, иқтисодиёт соҳаларида амалга оширилган изчил ислоҳотлар, ўз мевасини бераётганлигини таъкидлар экан, ушбу улкан ўзгаришлар Шавкат Мирзиёев фаолиятнинг маҳсули эканлиги алоҳида таъкидланди.

Жумладан, Самарқанд вилоятида амалга оширилган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари, номзоднинг қатъий иродаси ва юксак ташкилотчилик салоҳияти туфайли халқни рози қилиш, камбағалликни камайтириш вазифаси давлат сиёсати даражасига кўтарилганлигини, ушбу муаммони ечишда ўзига хос ёндашув ва иш услублари шаклланганлигини, “Темир дафтар”, “аёллар дафтари”, “ёшлар дафтари” асосида аниқ режа ва дастурлар ишлаб чиқилиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга кўмак кўрсатилаётгани, “Ҳар бир оила тадбиркор” давлат дастури асосида имтиёзли кредитлар ажратилиши, оилавий боғчалар, чекка-чекка худудларимизда мактабгача таълим муассасалари қурилаётганлиги, саноат бугун олис туманларга хусусан, Иштихонга ҳам кириб борганлигини мамнуният билан таъкидлади.

Шунингдек, сайловолди дастурдаги маҳалла тизимининг ҳуқуқ ва ваколатлари кенгайтирилиб, молиялаштириш манбалари ва тартиби такомиллаштирилиши, маҳаллада фуқаролар учун давлат ва ижтимоий хизматлардан фойдаланиш, давлат органларига маҳалладан туриб мурожаат қилиш имконияти яратилиши хусусидаги бандлар мазкур тизимдаги янада кенгроқ қулайликларга йўл очишини қайд этди.

Учрашувда сўзга чиққанлар, бугун мамлакатимизда туманлар, маҳалалар ва қишлоқларда ҳам аҳоли тармуш тарзини яхшилаш, фуқароларга қулай шарт-шароит энг устувор вазифа этиб белгиланиб, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастури доирасида гузарлар жамоли ўзгача қиёфа касб этаётганлигини таъкидлашди ва “Инсон қадри учун” Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашини маълум қилишди.

O’zLiDeP Самарқанд  вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    408
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+