Биз ёшлар янгиланаётган Ўзбекистон бунёдкори учун овоз берамиз!

07.10.2021, 18:41

Биз ёшлар янгиланаётган Ўзбекистон бунёдкори учун овоз берамиз!

Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасида “Биз ёшлар янгиланаётган Ўзбекистон бунёдкори учун овоз берамиз!” шиори остида сайловолди тарғиботига бағишланган тадбир ўтказилди.

Тадбирда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи ўринбосари Элёр Жўраев, партиянинг Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Бобур Расулов, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси аъзолари, Ўзбекистон бадиий ижодкорлари уюшмаси ёшлари, Ўзбекистон давлат Консерваторияси ҳамда Ю.Ражабий номидаги ўзбек миллий мусиқа санъати институти талабалари иштирок этди.

Учрашувда партия вакиллари Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ш.Мирзиёевнинг сайловолди дастури билан иштирокларни таништирдилар. Ўтган давр мобайнида барча соҳалар қаторида ёшларга имкониятлар, маданият ва санъатни, шу жумладан мусиқа санъатини ривожлантиришда эришилган ютуқлар алоҳида қайд этилди. Ўз навбатида иштирокчилар Президентликка номзод Ш.Мирзиёевни якдиллик билан қўллаб-қувватладилар.

O‘zLiDePга аъзо бўлиш истагида бўлган ёшлар билан мунтазам учрашувлар ва тушунтириш ишларини олиб бориш ҳамда ҳамкорлик доирасини кенгайтиришга келишиб олинди.

  • Кўрилди
    276
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+