Ишончли вакил пахтачилик сайловчилар билан учрашди

07.10.2021, 18:52

Ишончли  вакил пахтачилик сайловчилар билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига ЎзЛиДеПдан номзод Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд вилоятидаги Ишончли вакили Рустам Холмуродов  Пахтачи туманида сайловчилар билан учрашди.

Тадбирда Ишончли вакил сўзга  чиқиб, номзоднинг ўтган 5 йилда мамлакатимизда амалга оширилган ишлари ҳақида тўхталди. Хусусан, юртимизда Шавкат Мирзиёев томонидан таълим, саноат, иқтисодиёт, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган кенг – кўламли ислоҳотлар бугун ўз меваларини бераётганлигини таъкидлар экан, номзоднинг кейинги 5 йилликка мўлжалланган дастури  Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ўзгариш ва янгиланишларнинг узвий давоми эканлигини эътироф этди.

- Унда аввало инсон омили, инсон қадрини улуғлаш энг муҳим вазифа қилиб белгиланганлиги алоҳида таҳсинга сазовордир. Яқин ўтмишда шаҳар марказларида ҳар куни 4-5 соатлаб электр чироқлари ўчарди. Олис қишлоқларимизни-ку айтмай қўя қолай. Шаҳарларимиздаги айрим кўчалардан ташқари йўлларнинг аҳволи абгор эди, узоқ туманларимиз ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Бугун нафақат шаҳар марказлари ҳатто олис қишлоқларимизда ҳам чироқ ўчмайди. Йўллар навбатма-навбат Давлат дастури асосида таъмирланди ва таъмирланмоқда. Чекка ҳудудларда оилавий поликлиникалар, замонавий мактабгача таълим муассасалари, мактаблар қад ростламоқда. Илгари бирор ташкилот раҳбарига дардингизни айтсангиз эшитармиди? Ҳозир телефон орқали мурожаатингизни ёзиб қолдиринг эртаси куни ўша ташкилот мутасаддиси мурожаатингизни ўрганиш учун уйингизга келади. Бугун мамлакатимизда аҳоли мурожаатлари билан ишлашнинг янгича  тизими - халқни рози қилиш тамойили шакилланди.  Бугун қайси юртдошимиз билан гаплашмайлик, “Шу ишларни бажарса бўлар экан-ку” дея эътироф этишяпти. Бу ислоҳотлар албатта Шавкат Мирзиёев номи билан боғлиқ! ,- деди Р.Ҳолмуродов.

Шунингдек, учрашувда номзоднинг Самарқанд вилоятини кейинги 5 йилликда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга мўлжалланган дастурда, Нуробод, Каттақўрғон ва Тойлоқ туманларида 400 Мегаваттли қуёш электр станциялари ва кичик ГЭСлар ишга туширилиши,  “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари давом эттирилиши, 5 йилда марказлашган тоза ичимлик суви билан таъминлаш даражаси 64 фоиздан 84 фоизга, оқова сув тизими 12 фоиздан 35 фоизга етказилиши, 8 минг километрдан зиёд автомобиль йўли ва ички кўчалар, 270 та кўприкни қуриш-таъмирлаш учун  4 триллион сўм йўналтирилиши белгиланганлиги ҳақида йиғилганларга маълумот берилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда ўтган 5 йилда ҳаётида туб бурилиш ясаган ислоҳотлар ҳақида ўртоқлашар экан, O’zLiDePдан кўрсатилган номзоднинг дастури Ўзбекистоннинг жадал ривожланишига хизмат қилишини эътироф этишди ва келажак учун, ватан равнақи, инсон қадри учун Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашини билдирдилар.

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    289
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+