Энг чекка ҳудудларгача сайловолди тарғибот тадбирлари олиб бориляпти

07.10.2021, 18:54

Энг чекка ҳудудларгача сайловолди тарғибот тадбирлари олиб бориляпти

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Самарқанд вилоят Кенгаши раиси Шерали Юлдашев бошчилигидаги партия фаоллари  Пахтачи туманидаги  Истиқбол, Амиробод, Тома маҳаллаларида бўлиб, фуқаролар билан учрашувлар ўтказди.

Учрашувда партия вилоят кенгаши раҳбари кейинги йилларда мамлакатимизда таълим, тиббиёт, иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, Давлат дастурлари доирасида олис туманлар, чекка қишлоқларнинг кўрки ўзгача тус олаётганлиги, “Ҳар бир оила тадбиркор”, Давлат дастури доирасида юртимизнинг барча ҳудудларида имтиёзли кредитлар ажратилиши боис тадбиркорлар, ишчи ўринлари кўпайиб, одамларнинг ҳаётга муносабати ўзгараётганлигини алоҳида қайд этди.

Учрашувда келгуси 5 йилликка мўлжалланган дастури ҳақида атрофлича маълумот берар экан, унда энг аввало инсон қадрини улуғлаш ғоялари устувор вазифа этиб белгиланганлигини қайд этди ва O’zLiDeP номзодини қўллаб-қувватлашга чақирди.

Учрашувда O’zLiDePдан Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг дастурий мақсадлари ўрин олган буклетлар тарқатилди.

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    464
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+