Ишончли вакил форишликлар билан учрашди

07.10.2021, 19:08

Ишончли вакил форишликлар билан учрашди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг Жиззах вилояти бўйича ишончли вакили Байрамбек Узаков Фориш туманида сайловчилар билан учрашди.

Туман Маданият марказида ташкиллаштирилган учрашувда ишончли вакил билан бирга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Феруза Нигматова, маҳаллий Кенгаш депутатлари, тарғибот гуруҳи аъзолари, партия фаоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Ишончли вакил Сайловолди дастуридаги стратегик устивор йўналишлар билан таништириб ўтди.

Номзоднинг Сайловолди дастурида ҳар бир йўналишда амалга оширилиши кўзда тутилган стратегик мақсад ва вазифалар аниқ ифодалаб берилган. Жумладан, 2030 йилга бориб аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад 4 минг доллардан оширилиши ва мамлакатимизни “даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар” қаторига киритиш, саноат маҳсулотлари ҳажмини 1,4 баробар ва меҳнат унумдорлигини 2 марта ошириш учун шароит яратилиши, рақамли иқтисодиёт асосий “драйвер” соҳага айлантирилиб, унинг ҳажмини камида 2,5 баробар оширишга қаратилган ишларни олиб бориш каби кўплаб муҳим стратегик вазифалар шулар жумласидан.

Учрашув давомида сўзга чиққанлар ўз маҳаллалари, меҳнат қилаётган соҳалари, оилалари мисолида сўнгги йилларда ҳаётимиздан мустаҳкам ўрин олган янгиликлар, ижобий ўзгаришлар ҳақида тўлқинланиб гапириб ўтдилар ҳамда O’zLiDeP дан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевни қўллаб-қувватлашга чақирдилар.

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    473
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+