Эгизбулоқ қишлоғи аҳолисига келгуси беш йилликдаги режалар айтиб ўтилди

07.10.2021, 19:10

Эгизбулоқ қишлоғи аҳолисига келгуси беш йилликдаги режалар айтиб ўтилди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал Демократик партиясидан Президентликка кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг Жиззах вилояти бўйича ишончли вакили Байрамбек Узаков Фориш туманидаги “Эгизбулоқ” маҳалла фуқаролар йиғини сайловчилари билан учрашди.

Учрашув давомида номзоднинг Сайловолди дастури билан тадбир иштирокчиларини таништириш жараёнида қишлоқ хўжалиги соҳасида белгиланган стратегик вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Хусусан, қишлоқ хўжалигини илмий асосда интенсив ривожлантириш орқали деҳқон ва фермерлар даромадлари 2 баробар оширилади, унинг йиллик ўсиш суръатлари камида 5 фоизга етказилиши, қишлоқ хўжалигида давлат аралашувига тўлиқ барҳам берилиб, эркин бозор муносабатлари жорий қилиниши, деҳқонлар учун субсидиялар ажратилиши, соҳадаги кластерлар ва фермерлар фаолиятини молиялаштириш ва суғурталашнинг мутлақо янги механизмлари жорий этилиши, 200 минг гектар майдонлар аҳолига очиқ танлов асосида 10 сотихдан 1 гектаргача узоқ муддатли ижарага берилиши, интенсив боғлар – 3, иссиқхоналар - 2 ва чорва учун озуқабоп экинлар майдони 2 баробар оширилади, 11 млн гектар яйловлар қайта тикланиши, Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ташкил этилиши назарда тутилаётгани таъкидлаб ўтилди.

Тадбир қатнашчилари мулоқотлар чоғида сўнгги беш йилда туманда, жумладан маҳаллада рўй берган янгиликлар ҳақида гапирар эканлар, бу ижобий бунёдкорлик жараёни бардавом бўлишига ишонч билдирдилар.

Учрашув қатнашчилари Шавкат Мирзиёев номзодини бир овоздан қўллаб-қувватлашларини билдирдилар.

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    710
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+