Ишончли вакил жиззахлик ёшлар билан учрашди

08.10.2021, 17:07

Ишончли вакил жиззахлик ёшлар билан учрашди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг Жиззах вилояти бўйича ишончли вакили Байрамбек Узаковнинг жойлардаги сайловчилар билан учрашуви давом этмоқда. Шундай учрашувлардан бири сўнгги йилларда ҳаётимизга кириб келган бунёдкорлик жараёнларининг меваси, Жиззах шаҳрига кўрк бўлиб қўшилган Давлат хизматлари марказида бўлиб ўтди.  

Учрашувда шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Феруза Нигматова, маҳаллий Кенгаш депутатлари, тарғибот гуруҳи аъзолари ва ёшлар иштирок этдилар.

Самимий, очиқ мулоқот руҳида ўтган мазкур учрашувда сўнгги йилларда ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун яратилаётган шароитлар айтиб ўтилди.

O’zLiDePдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг Сайловолди дастурида бундан буён ҳам ёшларнинг интеллектуал салоҳияти ва дунёқарашини юксалтириш, ватанпарварлик, халққа муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол авлодни тарбиялаш бўйича чора тадбирлар самарадорлигини кучайтириш бўйича ишлар давом эттирилиши таъкидланган.

Учрашувда сўзга чиққанлар номзоднинг Сайловолди дастуридаги  устивор стратегик вазифаларнинг ҳаётга жорий этилишида ёшлар етакчи куч эканлигини айтиб ўтдилар ва O’zLiDeP дан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашга чақирдилар.

             O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    739
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+