Янги Ўзбекистон остонаси мактабдан бошланади

08.10.2021, 17:08

Янги Ўзбекистон остонаси мактабдан бошланади

O’zLiDePдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг Жиззах вилояти бўйича ишончли вакили Байрамбек Узаковнинг Жиззах Давлат Педагогика институтида сайловчилар билан бўлиб ўтган учрашувида айнан шу пурмаъно сўзларга алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашувда, шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Феруза Нигматова, маҳаллий Кенгаш депутатлари, тарғибот гуруҳи аъзолари, партия фаоллари ва институтнинг профессор ўқитувчилари ва талабалар иштирок этдилар.

1974 йилда ташкил топган мазкур олийгоҳ битирувчиларини  вилоятдаги ҳар бир мактабгача тарбия муассасаси ва умумтаълим мактабларида  кўплаб учратишингиз мумкин. Янги Ўзбекистон остонаси мактабдан бошланишини ҳисобга олсак, мазкур институтда таҳсил олаётган бўлажак педагогларга жуда катта масъулият юклангани аён бўлади.

Учрашувда давомида ишончли вакил дастлаб йиғилганларни номзоднинг таржимаи ҳоли ва Сайловолди дастуридаги  устивор йўналишлар билан таништириб ўтди.

Музокаралар чоғида номзоднинг Сайловолди дастурида “Сифатли таълим – инсон капиталини ривожлантиришнинг ҳал қилувчи омили”, эканлиги алоҳида таъкидлангани айтиб ўтилди. Жумладан, узлуксиз таълим тизими учун миллий ўқув дастурини жорий этиш, таълим сифатини ошириш ва рақобатбардош кадрлар тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади. 2024 йил якунига қадар 6 ёшли болалар мактабгача тайёрлов тизимига тўлиқ қамраб олинади. Янги мактаблар қуриш, хусусий мактабларни кўпайтириш ва таълим сифатини оширишни назарда тутувчи Мактабларни ривожлантириш давлат дастурини жорий этиш орқали халқ таълими тизимида қўшимча 1,2 миллион ўқувчи ўрни яратилади. 2026 йилга қадар ўқув дастурлари ва дарсликлар илғор хорижий тажриба асосида тўла қайта ишланиб, амалда жорий этилади.

Таълимнинг барча босқичидаги муассасалар ва уларнинг ходимлари – боғча тарбиячиси, мактаб муаллими, профессор-ўқитувчилар ва илмий-ижодий зиёлилар ҳар томонлама қўллаб қувватланади.

Учрашувда профессор – ўқитувчилар ва талабалар ҳам  сўзга чиқиб, O’zLiDePдан Ўзбекистон Президентлигига кўрсатилган номзоднинг Сайловолди дастуридаги устивор вазифалар кўлами ва долзарблигини эътироф этиб ўтдилар ва улар ижроси Янги Ўзбекистон келажагига мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилишини таъкидладилар.

Учрашув қатнашчилари O’zLiDePдан Ўзбекистон Президентлигига кўрсатилган  Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашга чақирдилар.

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    667
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+