Ишончли вакил жомбойлик сайловчилар билан учрашди

08.10.2021, 17:09

Ишончли вакил жомбойлик сайловчилар билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати-Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан  номзод Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд вилоятидаги Ишончли вакили Рустам Холмуродов  Жомбой туманидаги сайловчилар билан учрашди.

Учрашувни O’zLiDeP  Самарқанд вилоят  Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари- аппарат раҳбари Илҳом Ботиров олиб  борди.

Унда нуронийлар, ёшлар ва маҳалла тизими вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда  Ишончли вакил сўзга  чиқиб, номзоднинг таржимаи ҳоли ва сиёсий фаолияти ҳақида гапирар экан, ўтган 5 йилда мамлакатимизда таьлим тиббиёт, қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар бугун ўз меваларини бераётганлигини қайд этди. Шунингдек,  аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, маҳалла тизимини янги босқичга кўтариш, тадбиркорликни ривожлантириш борасида эришган ютуқлар тилга олинди ва  Жомбой туманидаги ўзгаришлар кеча ва бугун  мисолида таҳлил қилиниб, Янги Ўзбекистон бунёдкори Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб- қувватлашга чақирди.

Учрашувда сўзга чиққанлар сўнгги беш йилда турли соҳаларда амалга оширилган ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлар Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилган оқилона сиёсат маҳсули эканини қайд этишди. Номзоднинг сайловолди дастури ўтган 5 йил давомида бошланган улкан режаларнинг узвий давоми эканлигини таъкидлашди. Тадбирда сўз олганлар бугун одамларнинг дунёқараши, одамларнинг ҳаётга муносабати ўзгараётганлигини таъкидлар экан, Янги Ўзбекистонни қуриш, инсон фаровонлиги, хавфсизлиги, қадри учун Шавкат Мирзиёевга овоз беришларини билдиришди.

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    326
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+