O'zLiDePнинг сайловолди тарғибот тадбирлари энг чекка маҳаллаларгача олиб бориляпти

08.10.2021, 17:10

O'zLiDePнинг сайловолди тарғибот тадбирлари энг чекка маҳаллаларгача олиб бориляпти

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳам сайловолди тарғибот тадбирларида фаол иштирок этяпти.

Қўқон шаҳридаги Тез тиббиёт марказида ташкил қилинган тадбирда Қонунчилик палатаси депутати Мавлудахон Ибрагимова ЎзЛиДеПдан президентликка кўрсатилган номзод - Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида кўрсатилган мақсадлар, ўтган беш йилда мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилган ислоҳотлар, эришилган ютуқлар борасида батафсил маълумот берди.

Тез тиббий ёрдам маркази раҳбари К. Сирожиддинов ҳам сўзга чиқиб, барча тиббиёт вакилларини партия номзодига овоз беришга чақирди.

Аччиқкўл ва Узумзор МФЙларда ташкил қилинган тадбирда маҳалла фаоллари, нуронийлар,  хотин-қизлар, ёшлар иштирок этишди.

Депутат ўтган беш йил давомида инсон қадри юксак босқичга олиб чиқилгани,  одамлар эртага эмас бугун яхши яшашлари учун барча имкониятлар ишга солинаётгани алоҳида таъкидлаб ўтди.

Халқ вакили Қўқон шаҳридаги “Ал-Розий” клиникасида ҳам тарғибот тадбирини ўтказди.

Мавлуда Ибрагимова номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида охирги беш йил ичида таълим, тиббиёт, аёллар ва ёшлар масалалирига катта эътибор қаратилгани бу эса одамларда мамнуният ва шукроналик ҳиссини юксалтиргани борасида сўз юритди.

  • Кўрилди
    134
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+