Депутатлар уйма-уй юриб сайловолди тарғиботини олиб боряпти

08.10.2021, 17:11

Депутатлар уйма-уй юриб сайловолди тарғиботини олиб боряпти

Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳар йили октябрь ойининг биринчи ҳафтаси Республикамизда “Кексалар ҳафталиги” этиб белгиланиши ҳам бежиз эмас, албатта. Чунки нуронийлар хонадонимиз кўрки, уларнинг қилган хайрли дуолари ҳаётимиз, оилаларимиз, Ватанимиз ҳамда йўлимизни нурафшон этади ва яхши ишларга ундайди.

Уйчи туманида ҳам “Кексалар ҳафталиги” кўтаринки руҳда ўтмоқда.  Олий Мажлис Қоннучилик палтаси депутати Барно Мирзамова Янгиер МФЙда истиқомат қилувчи қишлоқ хўжалиги меҳнат фахрийлари Ўғилхон Холмирзаева, Қодиржон Мирзомиддиновлар хонадонларига ташриф буюриб, уларнинг кўнгилларини кўтарди. Ҳар икки нуроний дуолар қилиб, юртимизга тинчлик, дастурхонларимизга файзу барака тиладилар.

Учрашувларда депутат ўтган беш йилликда эришилган улкан ютуқларни эътироф этди. Халқимиз эртага эмас бугун яхши яшашлари учун қилинаётган эзгу саъй-ҳаракатларда ҳам инсоннинг қадри улуғ эканлиги ҳис қилиш мумкин, - дейди Б. Мирзамова.

O'zLiDePдан номзод Шавкат Мирзиёевнинг келгуси беш йилликдаги сайловолди дастуридаги муҳим йўналишларни сайловчиларга тарғиб қилди. Ушбу дастур халқимизнинг эртанги фаровон ҳаётини таъминлашда хизмат қилишини таъкидлади.

  • Кўрилди
    424
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+