“Янги Ўзбекистон тараққиёти учун бирлашайлик!” шиори остида тарғбот тадбири уюштирилди

08.10.2021, 17:20

“Янги Ўзбекистон тараққиёти учун бирлашайлик!” шиори остида тарғбот тадбири уюштирилди

O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан Самарқанд Давлат Архитектура-қурилиш институтида “Янги Ўзбекистон тараққиёти учун бирлашайлик!” шиори остида тарғбот тадбири ўтказилди.

Тадбирда  O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Рустам Қобилов сўзга чиқиб, мамлакатимизда 2017-2021 йилларда амалга оширилган ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар натижасида тараққиётнинг янги босқичга кўтарилгани, ўтган даврда барча соҳаларда бўлгани каби ёшларга оид давлат сиёсатида ҳам оламшумул ўзгаришлар амалга оширилганини таъкидлади.

Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонуни эканлигини алоҳида қайд этди.

-Шунингдек, юртимизда 30 июнь – «Ёшлар куни» деб эълон қилинди. Жорий йилга ҳам «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» деб ном берилишининг ўзи  Ўзбекистонда ёшларга берилаётган эътибор ва кўрсатилаётган ғамхўрликнинг юксак намунасидир, -деди Р.Қобилов.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқида ҳам ёшлар ҳақида гапирар экан,  “Сайёрамизнинг эртанги куни, фаровонлиги фарзандларимиз қандай инсон бўлиб камолга етиши билан боғлиқ. Бизнинг асосий вазифамиз – ёшларнинг ўз салоҳиятини намоён қилиши учун зарур шароитлар яратишдан иборат” деган сўзлари алоҳида тилга олинди. Бугун мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида гапирар экан, 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган сайловда  ёшларни Янги Ўзбекистон тараққиёти учун бирлашишга ва Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб қувватлашга чақирди.

  O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    300
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+