Янги иқтисодий тараққиёт учун овоз беринг!

08.10.2021, 17:23

Янги иқтисодий тараққиёт учун овоз беринг!

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига O’zLiDeP дан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили Раъно Турдибоева “Эшонобод” МФЙ ҳудудидаги 2019 йилда ташкил этилган “QO'JAKENT TEKSTILE-GROUP” МЧЖ да ҳам бўлди.

Бу ерда корхона ҳамда унинг қошидаги шоу-рум фаолияти, унда яратилган меҳнат шароитлари, “ATAMAN RAMZEY ZAZA” бренди остида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар намуналари билан яқиндан танишди.

Корхона раҳбари Зиёвуддин Мўминов бугунги кунда 500 нафар маҳаллий аҳоли вакиллари ишлаётган текстиль фабрикасида ишлаб чиқарилаётган эркаклар костюм-шимлари, униформалар, болалар кийимлари Россия Федерацияси, Қозоғистон, Қирғизистон сингари давлатларга экспорт қилинаётгани ҳақида маълумот берди.

Ишончли вакил Раъно Турдибоева меҳнат жамоасига Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастуридан ўрин олган ғоя ва мақсадлар, устувор вазифаларни ҳаётий мисоллар келтириш билан халқчил тилда сўзлаб берди.

Барчани 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган сайловларда фаол қатнашиб, ўз дастурида инсон қадрланиб яшаётган жамият ва давлат қуришни устувор вазифа сифатида кўрган муносиб номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақирди.

Ишончли вакили Раъно Турдибоеванинг навбатдаги манзили 2018 йилда ташкил қилинган “Чиноз АПК” пахтачилик кластери бўлди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, мазкур кластернинг “Агро” ва “Механизаторлар” ўқув марказларида вилоятнинг Бўка, Бекобод, Оқолтин, Чиноз туманлари қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари малака оширишади.

Ишончли вакил партия номзодининг сайловолди дастурини тарғиб қиларкан, унинг “Қишлоқ хўжалигида самарадорликни ошириш – ислоҳотларимиз талаби” номли бандига алоҳида эътибор қаратди.

Унга кўра, аграр тармоқдаги кластер корхоналари ва фермер хўжаликлари фаолиятини барқарор, қулай шарт ва муддатларда молиялаштириш ва суғурталашнинг мутлақо янги механизмлари жорий этилиши режалаштирилгани ҳақида маълумот берди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

матбуот хизмати котиби

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    385
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+