Янги Ўзбекистон! Инсон қадри!

08.10.2021, 17:25

Янги Ўзбекистон! Инсон қадри!

Сайлов жараёни ва тарғибот учрашувлари бошланибдики, O'zLiDePдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг шу каби улуғвор шиорлари сайловчиларнинг қалбига мустаҳкам жойлаша бошлади. Сабаби бугун мамлакатимизда инсон қадри давлат сиёсати даражасига кўтарилмоқда. Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак, деган тамойил аллақачон ҳаётимизга кириб келди. Ўзбекистон Президентлигига партиямиздан кўрсатилган номзод – Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида эса бу тамойил яққол ўз ифодасини топган.

Учкўприк туманидаги кўплаб худудларда бўлиб ўтган бугунги тарғибот учрашувларида ҳам айни мавзулар эътироф этилди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Мавлуда Ходжаева иштирокидаги дастлабки учрашув тумандаги “Тошкентлигузар” МФЙ аҳолиси билан бўлиб ўтди. Учрашувда 200 нафардан зиёд сайловчилар, тарғибот гуруҳи аъзолари, партия фаоллари иштирок этдилар.

Мавлуда Ходжаева номзоднинг сайловолди дастуридан ўрин олган аниқ ва мамлакат тақдири учун муҳим бўлган бандларини аҳолига етказиш билан бошлади. Шунингдек охирги беш йил ичида таълим, тиббиёт, аёллар ва ёшлар масалалирига катта эътибор қаратилгани бу эса одамларда мамнуният ва шукроналик ҳиссини юксалтиргани борасида сўз юритди.

Шу билан бир қаторда мамлакатимизда кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият, оилалар ва маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш борасидаги, шунингдек, ёш авлодни халқимизнинг кўп асрлик анъаналарини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш ишидаги ролини оширишга оид ислоҳотлар изчил давом этмоқда. Айниқса, 4-10 октябрь кунларининг “Кексалар ҳафталиги”, деб белгилангани айни муддао бўлди. Шунақа файзи учрашувларимизда кекса авлод вакиллари билан ҳам дийдорлашиб, суҳбатлашиш насиб этмоқда, дея сўзини давом этдирди Мавлуда Ходжаева.

Учрашувда қатнашган нуроний ва кайвонилар бундай ҳурмат ва эҳтиром учун ўз миннатдорчилигини билдирар эканлар, юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлигини таъминлайдиган номзоднинг Сайловолди дастурида кўрсатилган барча устивор вазифаларни қўллаб-қувватлашларини билдирдилар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига O’zLiDePдан кўрсатилган номзодга овоз беришга чақирдилар.

Учрашувларнинг навбатдагиси Учкўприк туманидаги “Чорбоғ” МФЙ биносида бўлиб ўтди. Партия вакили Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида таълимга қаратилган эътибор борасида тўхталаркан, “Сифатли таълим – инсон капиталини ривожлантиришнинг ҳал қилувчи омили” номли бандини батафсил изоҳлаб берди. Дастурда таълим сифатини оширишни назарда тутувчи бу каби замонавий таълим масканларини ривожлантириш бўйича давлат дастури жорий этилиши ҳақида фикр юритди. Бундан ташқари, 2026 йилга қадар ўқув дастурлари ва дарсликлар илғор хорижий тажриба асосида тўла қайта ишланиб, амалда жорий этилишини қайд этди.

Қариийб икки юз нафар сайловчи жам бўлган учрашувда қатор маҳалла фахрийлари, кўп йиллик ҳаётий тажрибага эга ёши улуғлар сўзга чиқиб Янги Ўзбекистон бахтли одамлар юрти эканлигини ва бу ислоҳотларнинг ташаббускори – бунёдкори бўлган номзод Шавкат Мирзиёев  номзодини қўллаб-қувватлашлрини айтиб ўтдилар.

Тарғибот учрашувлари шунингдек, туманнинг “Оқсув” ҳамда “Катта Қашқар” маҳалла фуқаролари ахоли учун ҳам ташкил этилди. Учрашув якунида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Ходжаева номзоднинг истиқболли режа ва ғоялари ғоят халқчил эканлигини  таъкидлади. ЎзЛиДеПдан номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақирди.

O'zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    804
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+