Хивалик сайловчилар иштирокида тарғибот тадбирлар ташкил қилинди

08.10.2021, 17:26

Хивалик сайловчилар иштирокида тарғибот тадбирлар ташкил қилинди

Хива шаҳри ва Хива туманларида сайловолди тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди. Унда партиядан номзод Шавкат Мирзиёевнинг Хоразмдаги ишончли вакили Амин Вапаев, партиянинг тарғибот гуруҳи аъзолари, партия вилоят Кенгаши раиси Ислом Файзуллаев иштирок этди.

Партия вилоят етакчиси O‘zLiDePдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастури ва унда илгари сурилган ғоя ва ташаббуслар билан сайловчиларни таништирди. Дастурида инсон қадри улуғлиги, аҳоли турмушини янада яхшилаш ва барча олиб бориладиган ислоҳотлар инсонлар манфаати учун ҳизмат қилиши ҳақида гапирди.

Дастурга мувофиқ 2026 йилда Ўзбекистонга келадиган хорижий туристлар сонини 9 миллионга етказиш кўзда тутилган. Қадимий ва навқирон Хива шаҳри ўзининг очиқ осмон остидаги музейи эканлигини инобатга олсак келгусида мазкур қадимий шаҳарга туристлар оқимининг кенгайтирилиши шаҳар иқтисодиётини ривожлантиришга хизмат қилади.

Шунингдек, 2026 йилгача туризм соҳасида банд бўлган аҳоли сони 2 баробар оширилиб, 520 минг нафарга етказилади. Туризм ва маданий мерос объектлари инфратузилмасини ривожлантиришга ҳар йили 1 триллион сўм маблағ ажратилиши маълум қилинди ва дастурдаги бошқа иқтисодиёт, тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги, таълим, тиббиёт, ҳудудлар ривожи, давлат бошқаруви, қонун устуворлиги, ташқи сиёсат, маданият соҳаларига оид ўнта устувор йўналишлар хусусида ҳам маълумотлар берилди.

Тадбир якунида тарғибот гуруҳи фаоллари сайловчилар томонидан, жамоатчилик, халқимиз томонидан билдириладиган фикрлар, таклиф ва ташаббуслар асосида сайловолди дастур  янада бойитилишини билдирилиб,  барчани Янги Ўзбекистон учун, Янги Ўзбекистон стратегияси учун овоз беришга чақирдилар. Учрашувда охирги йилларда қўлга киритилаётган бу ўзгаришлар бевосита амалдаги Президентимиз – Шавкат Мирзиёев номи билан боғлиқ эканлигини барча бир овоздан эътироф этишди ва номзодни қўллаб-қувватлашларини билдиришди.

Насиба Ваисова,

 O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    374
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+