Ишончли вакил янгиариқлик сайловчилар билан учрашди

08.10.2021, 17:28

Ишончли вакил янгиариқлик сайловчилар билан учрашди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан номзод Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилоят бўйича ишончли вакили Амин Вапаев Янгиариқ тумани сайловчилари билан учрашди.

Янгиариқ тумани “Қўриқтом” маданият саройида бўлиб ўтган учрашувда партия вилоят Кенгаши раиси Ислом Файзуллаев сўз олиб сайловчиларни номзоднинг сайловолди дастури ҳамда “Янги Ўзбекистон стратегияси” китобининг мазмун-моҳияти билан таништирди.

Мазкур китобда кўрсатилган сўнги 5 йилликда мақсад қилинган янги марралар, Янги Ўзбекистоннинг замонавий демократик қиёфаси қандай яратилаётгани, 5 йилликда қўшни давлатлар билан дўстона алоқалар ўрнатилгани, халқимизнинг тинч-хотиржамликда фаравон ҳаёт кечираётгани хусусида гапирди ва сайловчиларни Янги Ўзбекистон учун, Янги Ўзбекистон стратегияси учун овоз беришга чақирди.

Ишончли вакил Амин Вапаев номзоднинг сайловолди дастуридаги муҳим устувор йўналишлар тўғрисида қисқача маълумот бериб ўтди. Сайловолди дастур билан биргаликда ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос ривожлантириш дастурлари хусусан, Хоразм вилоятини кейинги 5 йилликда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда қилиниши зарур бўлган ишлар хусусида сўз юритди.

-Бугунги учрашувда Шавкат Мирзиёевнинг  сайловолди дастури билан танишдик. Дастур ҳалқчил, барча соҳаларни ўзида мужассам этган, энг аввало инсон қадри улуғлангани билан менга маъқул бўлди. Биз янгиариқликлар 24 октябрда ўз келажагимиз учун Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақираман,-дейди Феруза Оллашукурова.

Шундан сўнг “Инсон қадри учун” шиори остидаги байрамона концерт дастури йиғилганларга хуш кайфият улашди. Туман маданият бўлимининг хушовоз хонандалари ижросидаги куй қўшиқлар барчани рақсга чоралади. 

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    429
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+