Янги ўзбекистон учун овоз берамиз!

08.10.2021, 17:29

Янги ўзбекистон учун овоз берамиз!

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига O’zLiDePдан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили Раъно Турдибоева Янгийўл шаҳридаги сайловолди ташвиқоти тадбирларини ҳудуддаги Маданият саройидан бошлади.

Сайловолди ташвиқот учрашувида шаҳар фаоллари, маҳаллий Кенгашдаги партия депутатлари, аҳоли ҳамда ёшлар иштирок этишди.

Ишончли вакил мамлакатимизда сўнгги беш йилда олиб борилган ислоҳотлар кўлами тўғрисида фикр юритиб, буларнинг бари Шавкат Мирзиёев номи билан чамбарчас боғлиқлигини таъкидлади.

Йиғилганларга унинг ҳаёти, меҳнат фаолияти, инсоний фазилатлари борасида атрофлича маълумотлар берди.

Партия номзодининг инсоннинг қадр-қиммати ва унинг ривожланиши, барча аҳолининг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, камбағалликни камайтириш, ижтимоий сиёсат, таълим, сўз эркинлиги ва ўз-ўзини ифода этиш, ҳаёт ва хавфсизлик даражасини яхшилаш каби устувор вазифаларни ўз ичига олган сайловолди дастури билан таништирди.

Учрашувда сўзга чиққан партия фахрийси Олимжон Исоқов, партия фаоли Саъдулла Тўхтаев, Янгийўл шаҳар “Маданият мактаби” директори, маҳаллий Кенгаш депутати Ҳуррият Нурматова, “Сабина Назар Кутюр” МЧЖ раҳбари, маҳаллий Кенгаш депутати Сабина Абдуназаровалар Янгийўл шаҳрида сўнгги беш йилда рўй берган янгиланишлар ҳақида гапиришаркан, Шавкат Мирзиёевни ҳар бир соҳада амалга оширилган туб ўзгаришларнинг ташаббускори, ислоҳотчиси, дея тилга олишди.

Ишончли вакил учрашув қатнашчиларини сайловларда фаол қатнашишга ундаб, “Давлат – инсонлар учун” деган халқчил ғоя асосида фаолият юритишни кўзлаган муносиб номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чорлади.

Сайловолди ташвиқот учрашуви “Инсон қадри учун” шиори остида ўтказилаётган оммавий тарғибот тадбирига уланиб кетди.

Янгийўл шаҳар Маданият саройи ходимлари, хушовоз хонандалари томонидан тақдим этилган концерт дастури тадбирга байрамона шукуҳ ва файз киритди.

 Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    397
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+