Ҳар бир куним ютуқларга асос бўлади

11.10.2021, 10:05

Ҳар бир куним ютуқларга асос бўлади

Инсонни сўз қувватлантиради, руҳлантиради. Бу сўзлар бежизга ёки шунчаки эмас. Куни кеча Шавкат Мирзиёевнинг сирдарёликлар билан учрашувида буни қалбдан ҳис қилдим. Сўзга чиққан чоғимда режаларимни сўзлаганимда менинг сўзларим сирдарёлик ёшларнинг ваъдалари сингари янграётганидан яна бир бор ҳаяжонландим.

Айниқса, номзодимизнинг келгуси йилда вилоятимизни янада ривожлантириш бўйича сайловолди дастурида ҳам қатор режалар, дастурлар амалга оширилиши айтиб ўтилди. Вилоятимизга 5 миллиард доллар ажратилишини ва 2000 та лойиҳа тайёр, деган гаплари мен ва мен каби ёшларни янада руҳлантирди. Мана сизга эътибор ва ғамхўрлик. Тадбиркорлик бир кишининг иши ёки мақсади эмас. У кўпчиликнинг бошини бириктирувчи ва ризқини кўпайтирувчи соҳа.

Бугунги кунда бот-бот тилга олинаётган “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг сонини ишли ва ишбилармонларга айлантириш учун ҳам бу лойиҳалардан унумли фойдаланишимиз, сафимизни кенгайтиришимиз керак.

Ўзим бошқараётган “Wangda Metal” қўшма корхонасида 73 нафар ёшлар меҳнат қилади. Уларнинг ортида оиласи, ота-онаси бор ва улар фарзандларининг меҳнатларидан манфаатдор. Бу каби ёшлар юртимиз тараққиётига, хусусан Сирдарёнинг номини улуғлашга ҳисса қўшаётганидан миннатдормиз.

Бугун мен ҳам тенгдошларим сингари замон билан ҳамнафас бўлишга интиламан. Гулистон шаҳар Кенгашнинг энг ёш депутатиман. Сайловчиларим олдидаги ҳисобдорлигимни ҳар куни масъулият билан адо этишга, билим ва малакаларимни оширишга ҳаракат қилаяпман. Бунинг учун барча имкониятлардан унумли фойдаланаяпман ва бунинг уддасидан чиқаяпман.

Гулинур АБДУЛЛАЕВА,

Гулистон шаҳар “Wangda Metal”

қўшма корхонаси иш бошқарувчиси,

Халқ депутатлари Гулистон шаҳар

Кенгаши депутати

  • Кўрилди
    199
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+