Депутат асакалик педагог ва ёшлар билан мулоқот қилди

11.10.2021, 10:44

Депутат асакалик педагог ва ёшлар билан мулоқот қилди

Халқ депутатлари Асака туман кенгаши депутати Сайдилло Эргашевнинг ташвиқот тадбири 1-сон касб-мактабида ташкил этилди. Бугуннинг салоҳиятли ёшлари, тажрибали педагоглари эртанинг инновацион таълим ютуқларини яратувчилардир. Буни чуқур англаган депутат таълим фидойилари ва ёшлар билан тарғибот-ташвиқотни амалга оширмоқда.

Депутат дастлаб партиядан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзоднинг фаолияти, ўтган йилларда олиб борган ислоҳотлари самарасини мамлакат, вилоят, туман миқёсидаги улкан ўзгаришлар мисолида қайд этди.

Сайловолди дастурнинг устувор йўналишлари батафсил тушунтирилди. Айниқса, дастурнинг “Сифатли таълим – инсон капиталини ривожлантиришнинг ҳал қилувчи омили” йўналиши юзасидан сайловчиларнинг саволлари ва қизиқишлари фикр-мулоҳазаларга уланди.

Депутатнинг ташвиқот тадбири туманнинг барча таълим муассасаларини қамраб олиши режалаштирилган.

Зилола Раҳмонова,

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

матбуот хизмати раҳбари.

  • Кўрилди
    103
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+