Ишончли вакил бектемирлик сайловчилар билан учрашди

11.10.2021, 10:46

Ишончли вакил бектемирлик сайловчилар билан учрашди

O`zLiDePдан кўрсатилган номзоднинг ишончли вакили Рустам Калановнинг Бектемир тумани маданият маркази биносида сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Ишончли вакил номзоднинг сайловолди дастурининг мазмун-моҳиятини  иштирокчиларга етказди. Унга кўра, 2030 йилга бориб, аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадни 4 минг доллардан ошириб, даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар қаторига кириш, 2026 йил якунигача камбағалликни камида 2 баробар қисқартириш белигаланган. Тиббиётнинг бирламчи бўғинида халқимизга малакали хизмат кўрсатиш сифати яхшиланади. Ушбу соҳага ажратиладиган маблағлар 2 баробар оширилиб, асосий эътибор хонадонбай тиббий профилактикага қаратилади.

Ишончли вакил бошқа соҳалар бўйича ҳам қилинадиган ишлар тўғрисида гапириб ўтди ва иштирокчилар томонидан берилган саволларга аниқ жавоблар қайтарди. Фикрларини ҳаётий мисоллар билан асослаб берди.

Учрашув кўтаринки руҳда, савол-жавобларга бой тарзда бўлиб ўтди.

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    523
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+