Ишончли вакил бўстонлик сайловчилар билан мулоқот қилди

11.10.2021, 10:48

Ишончли вакил бўстонлик сайловчилар билан мулоқот қилди

O’zLiDePдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига  номзоднинг ишончли вакили Ўктамжон Ахуновнинг Бўстон тумани хотин-қизлари ва ёшлари билан учрашувида сўз олган партия вилоят Кенгаши раиси Хуршидахон Халилова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Одинахон Отахоновалар 24 октябрда бўлиб ўтадиган сайловнинг нечоғли муҳим, шу билан бирга давлат ва жамият келажагини белгиловчи долзарб қарор эканлигини таъкидладилар.

Учрашувнинг кўтаринки руҳ ва файзни ўзида мужассам этгани қизғин эътирофлару фикрлар ўртоқлашилганда янада яққолроқ намоён бўлди.

Бундан беш йил аввал айни номзоднинг андижонликлар билан сайловолди учрашуви  мазкур туманда бўлиб ўтгани, ўша паллада илгари сурилган ташаббуслар сўнгги беш йилда амалга оширилган Ҳаракатлар стратегиясида аксини топгани асосли ва ҳаётий хотираларда ифода этилди.

Бахтиёржон Хасанов АҚШда истиқомат қилади. Америкалик ўзбек. Унинг айни сайловолди жараёнларда Андижонда эканлиги номзод ташаббусларини, яратилган имкониятларни бир хорижлик ватандошимиз сифатида эътироф этишга ундагани бежиз эмас: “Биз учун ота юртга келиб-кетиш азоб эди. Виза олиш машаққатлари, навбат кутишлар соғинчдан қийналган бағри дилимизни янада эзиб юборарди. Мен ҳеч қачон бугунгидай эркин келиб-кетиш, икки соатда виза олишни тасаввуримга ҳам сиғдиролмасдим. Бироқ шукрки, Шавкат Мирзиёев томонидан хорижлик ўзбеклар учун барча шароитларнинг яратилиши мен каби миллионлаб чет элдаги юртдошларимга кутилмаган бахтни туҳфа этди. Ўзбекистонда яшаб туриб хорижлик ўзбеклар учун қайғуриш бу инсоннинг туғма халқпарварлигидир!”

Инсон қадри, манфаатлари, саломатлиги муҳофазаси, хавфсизлиги, тўкис бахти учун жонфидо, жонсарак, куюнчак номзод фаолиятидан, изчил ислоҳотларидан нигоҳларида розилик балқиган сўз олганлар орасида фермеру тадбиркор, педагогу илк бор сайловда қатнашаётган ёшлар вакиллари ҳам бўлди. Муносиб номзод танловининг таъкидлангани ишончли вакил бошчилигидаги партия мутасаддилари ва фаолларини мамнун этди.

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    426
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+