Янгидалаликлар ҳам партиямиздан кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлашга чақирдилар

11.10.2021, 10:53

Янгидалаликлар ҳам партиямиздан кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлашга чақирдилар

O’zLiDePдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг Жиззах вилояти бўйича ишончли вакили Байрамбек Узаковнинг Мирзачўл туманидаги “Янгидала” маҳалла фуқаролар йиғини сайловчилари билан учрашди.

Учрашувда шунингдек, маҳаллий Кенгаш депутатлари, тарғибот гуруҳи аъзолари, партия фаоллари ва маҳалла аҳли иштирок этди.

Ишончли вакил дастлаб янгидалаликларни номзоднинг сайловолди дастуридаги  устивор йўналишлар билан таништириб ўтди.

Сўнгра очиқ, дилдан қилинган мулоқот чоғида барча соҳаларда амалга оширилиши белгиланган стратегик вазифалар айнан туман ва маҳалла ҳаётига оид мисоллар билан талқин этилди.

Учрашув қатнашчилари O’zLiDePдан Ўзбекистон Президентлигига кўрсатилган  Шавкат Мирзиёевни қўллаб-қувватлашга чақирдилдар.

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    431
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+