Мирзачўлликлар кўп миллатли Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон ҳаёт кечириш учун овоз беришларини билдирдилар

11.10.2021, 10:59

Мирзачўлликлар кўп миллатли Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон ҳаёт кечириш учун овоз беришларини билдирдилар

O’zLiDePдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг Жиззах вилояти бўйича ишончли вакили Байрамбек Узаков Мирзачўл тумани сайловчилари билан учрашди.

Ўзбек – қозоқ миллий маданият уйида бўлиб ўтган учрашувда шунингдек, маҳаллий Кенгаш депутатлари, тарғибот гуруҳи аъзолари, партия фаоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Мирзачўл туманида турли хил миллат вакиллари аҳил иноқ яшаб келмоқдалар. Жумладан, қозоқ миллатига мансуб ватандошларимиз ҳам Янги Ўзбекистонни бунёд этишда фаол иштирок этмоқдалар. Тумандаги ҳар бир янгилик, ҳар бир ижобий ўзагриш барча миллат вакилларини бирдек қувончга солмоқда.

Учрашувда ишончли вакил номзоднинг сайловолди дастуридаги  устивор йўналишлар билан таништириб ўтди.

Номзоднинг Сайловолди дастурида мамлакатимизда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш, фуқароларимизни турли мафкуравий таҳдидлардан, зарарли оқим ва ғоялардан ҳимоя қилиш масалалари бундан буён ҳам устувор тарзда диққат марказида бўлиши таъкидланган.

 Учрашувда сўзга чиққанлар сўнгги беш йил мобайнида  жуда катта ўзгаришлар рўй берганини, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурлари доирасидаги бунёдкорлик жараёнлари туфайли туман маркази Гагарин шаҳри қайтадан чирой очганини, кўплаб муаммолар бартараф этилганини, юзлаб иш ўринлари яратилганини қайд этдилар.

Учрашув қатнашчилари бу бунёдкорлик ва янгиланишлар жараёнининг бардавомлигини таъминлайдиган O’zLiDePдан Ўзбекистон Президентлигига  кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг Сайловолди дастурини тўлиқ қўллаб-қувватлашларини билдирдилар.

               O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    402
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+