Депутатлар 85 нафар кекса нуронийлар ҳолидан хабар олишди

11.10.2021, 11:02

Депутатлар 85 нафар кекса нуронийлар ҳолидан хабар олишди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 4-10 октябрь кунлари республикамизнинг барча ҳудудида “Кексалар ҳафталиги” ўтказилмоқда.

Айни, шу мақсадда  Халқ депутатлари Маҳаллий Кенгаши депутатлари Олимхон Бабаханов ва Ғиёсиддин Бабахановлар ташаббуси билан Наманган шаҳридаги  Соҳибкор, Чинор, Шарқ тонги, Чорсу, Амир Темур, Гулпора, Ғишткўприк, Сумалак гузари, Маданий ва Шаршара маҳаллаларида “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш - халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида маданий-маърифий ва хайрия тадбирлари ташкил этилди.

Тадбирлар давомида маҳаллалардаги боқувчисини йўқотган, якка-ёлғиз ва бемор ётган 67 нафар кексалар ҳолидан хабар олинди. Шунингдек узоқ йиллар тинч-тотув, ибратли ҳаёт кечириб келаётган 18 нафар кекса-нуронийлар рағбатлантирилди.

Нуроний отахон ва онахонлар дуога қўл очиб, бугунги кунда юртимизда кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан амалга оширилаётган ишларга шукроналар айтиб, юртимиз тинч, дастурхонимиз тўкин ва фарзандларимиз бахтли ҳаёт кечиришини тилашди.

Бу каби тадбирлар давом этмоқда.

  • Кўрилди
    439
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+