Ишончли вакил халқ таълими соҳаси вакиллари билан учрашди
11.10.2021, 11:04

O’zLiDePдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд вилоятидаги Ишончли вакили Рустам Холмуродов Самарқанд шаҳридаги “Нурафшон” санъат саройида халқ таълими соҳаси вакиллари билан учрашди.
Тадбирда Ишончли вакил сўзга чиқиб, Ўзбекистонда 2017-2021 йилларда амалга оширилган сиёсий, ижтимоий, иқтисодий соҳалардаги ижобий ўзгаришлар ҳақида гапирди. Айниқса, ўқитувчининг мавқеини ошириш, таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш борасида амалга оширилган ишлар алоҳида таҳсинга сазовор эканлигини таъкидлади.
-Шавкат Мирзиёев давлат бошқарувига келган 2016 йилнинг дастлабки кунларидаёқ, ўқитувчиларнинг ойлик маошини оширишга, муносиб шароитлар яратишга, мактабгача таълим муассасаларини ташкил этишга жиддий эътибор қаратди. Ўтган йилларга назар соладиган бўлсак, биз муаллимларнинг ишлайдиган, ёшларга таълим берадиган вақтимизнинг асосий қисми пахта даласида ўтар эди. Ойликларимиз жуда кам эди. Боғчаларимиз аҳволи абгор ҳолатда эди. Ҳатто боғча тарбиячилари пахтага жалб қилинар эди. Бугун мажбурий меҳнат бекор қилинди. Болалар меҳнатига барҳам берилди. Ойликларимиз яхшиланди. Мактабгача таълим вазирлиги ташкил қилиниб, давлат хусусий шериклик, хусусий, ҳатто уй боғчалари ҳам ташкил қилинди. Шавкат Мирзиёев барча муаммоларнинг ечими бу таълим эканлигини жуда яхши билади. Шу сабабли таълимни ислоҳ қилишни бош мезон сифатида биринчи ўринга қўйди, - дейди ишончли вакил Рустам Холмуродов.
Тадбирда Самарқанд шаҳридаги 9- информатика ва ахборот технологияларига ихтисослашган мактаб ўқитувчиси, “Шуҳрат” медали соҳиби Шаҳноза Раҳматова сўзга чиқиб, 28 йилдан буён ўқитувчи бўлиб ишлаётганлиги, охирги 5 йил ичида таълим соҳасига берилаётган эътибор, муаллимларнинг қадрланиши, ойлик маошларнинг ошишидан мамнун эканлигини қайд этди.
Учрашувда сўзга чиққан таълим соҳаси вакиллари, сўнгги беш йилда турли соҳаларда амалга оширилган ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлар айниқса, мажбурий меҳнатга чек қўйилиши, ўқитувчини синф хонасига қайтарилишини алоҳида эътироф этар экан, Янги Ўзбекистонни қуриш, инсон фаровонлиги, хавфсизлиги, қадри, фарзандлар келажаги учун Шавкат Мирзиёевга овоз беришларини билдиришди.
O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ишончли ғалаба қозонди
26.10.2021, 10:43
-
Ишончли вакил сайловолди учрашувларига Қизилтепада якун ясади
22.10.2021, 20:52
-
Ишончли вакилнинг сайловолди учрашуви тил байрамига бағишланган мусиқий дастурга уланиб кетди
22.10.2021, 20:50
-
Истиқболли режалар - олий мақсадлар рўёбига хизмат қилади
22.10.2021, 19:02
-
Франциялик халқаро кузатувчилар билан учрашув
22.10.2021, 18:57
Фикрингизни қолдиринг