Данғарада тадбиркорлик субъектлари, таълим, тиббиёт соҳаси вакиллари билан учрашувлар ўтказилди

11.10.2021, 11:12

Данғарада тадбиркорлик субъектлари, таълим, тиббиёт соҳаси вакиллари билан учрашувлар ўтказилди

O'zLiDePдан Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурини кенг тарғиб қилишга қаратилган учрашувлар жойларда давом этмоқда.

Фарғона вилояти Данғара туманидаги сайловчилар билан бўлган дастлабки учрашув нафақат вилоят балки Республикада ўз нуфузига эга бўлган “Ayubxon TEXTILE”  корхонасида бўлиб ўтди. 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Мавлуда Ходжаева мазкур учрашувда асосан эркаклар кийимларини тикиб экспорт қилаётган тадбиркор ДилшодаУсмонова ҳамда корхонанинг 150 нафар ишчи ходимлари билан дилдан суҳбатлашди. 

Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастуридан ўрин олган ғоя ва мақсадлар, устувор вазифаларни ҳаётий мисоллар келтириш билан халқчил тилда сўзлаб берди. Номзод ўз дастурида инсон қадрланиб яшаётган жамият ва давлат қуришни устувор вазифа деб билган ҳолда одимлаётганини эътироф этди. Айниқса сўнги беш йилликда тадбиркорлар учун яратилган шароитлар, истиқболли режалар Мавлуда Ходжаеванинг маърузасидан ўрин олди. Самимий тарзда ўтган учрашув якунида корхона ходимлари ва жам бўлганлар Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашларини билдирдилар.

Худди шундай учрашув тумандаги 27-сонли болалар мусиқа ва санъат макбида ҳам бўлиб ўтди. Сайловчиларга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Ходжаева томонидан Шавкат Мирзиёевнинг олдиндаги беш йиллик учун, энг муҳими инсон қадри ва мамлакат тараққиёти учун белгилаб олган сайловолди дастури халқчил тарзда тарғиб этилди. Жумладан, Партия вакили номзод Шавкат Мирзиёев томонидан ўтган даврда халқ таълими ва соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилган ишларга  тўхталар экан, бугун бу ишларнинг натижасини юрт фарзандларининг  эришаётган муваффақиятларида кўриш ғоят ғурурбаҳш эканини таъкидлади.

Хусусан, мактабгача таълим муассасалари ва мактаблар сонининг оширилиб, мавжудларининг қайта реконструкция қилинганлиги, олий таълим муассасаларига қабулнинг содддалаштирилганлиги, тиббиёт, жумладан, қишлоқ врачлик пунктларининг замонавий технологиялар ва кадрлар билан таъминланганлиги номзоднинг ҳар бир соҳага қаратаётган юқори даражадаги эътибори маҳсулидир, - деди Мавлуда Ходжаева.

Учрашув давомида сўзга чиққан сайловчилар турли соҳаларда қилинаётган ишлар, халқ билан ишлаш тизимининг тубдан ислоҳ қилиниши сабаб, бугун халқ вакилининг ҳар бир мурожаати эътиборда эканлиги ва бунинг баробарида ҳар бир муаммо ўз ўрнида ечим топаётганлигига эътибор қаратишди. Қолаверса, номзоднинг таклиф ва ташаббуси сабаб депутатларнинг доимий равишда халқ билан мулоқотда бўлиб келаётганлиги сабаб ечимини кутаётган ишлар, камчиликлар ўз манзилига ўз вақтида етиб бораётганлигини билдириб, сайловчиларни тўғри танлов қилишга чорлашди.

"Янги Ўзбекистонни бирга қурайлик", "Инсон қадри учун" каби шиорлар остидаги учрашувлар давом этмоқда.

O'zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    396
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+