Ишончли вакил вобкентлик сайловчиларга сайловолди дастурнинг устувор йўналишларини тарғиб қилди

12.10.2021, 11:24

Ишончли вакил вобкентлик сайловчиларга сайловолди дастурнинг устувор йўналишларини тарғиб қилди

Номзоднинг ишончли вакили Самойдин  Хусенов Вобкент туманидаги сайловчилар билан учрашуви давом этди.

Сайловолди дастурнинг муҳим йўналишларини шарҳлаб берди. Сўзга чиққанлар сайловчиларда сиёсий маданиятни ошириш ва бу орқали юртимизга дунё кузатувчилари томонидан сиёсий баҳо берилишини таъкидлади. Бундан ташқари чекка ҳудудларда ишлаётган таълим муассасаси ходимларига юқори маошнинг берилаётганлиги, олий таълим муассасалари талабаларига ижара пулининг 50 фоизининг давлат томонидан тўлаб берилаётганлиги, қизларга олий таълимда таҳсил олиши қўшимча квоталарнинг ажратилиши ва уларнинг грант асосида ўқишга қабул қилинишини алоҳида эътироф этишди.

Сўзга чиққан нафақахўр Баҳодир Ғаффоров ҳам ўтган даврда чегарадош халқлар билан чегаранинг очилганлиги, қардош халқлар ўртасидаги тўсиқларнинг олиб ташланиши, чегара сабаб йиллаб бир-бирини кўролмай юрган қон-қариндошлар дийдор кўришганини билдирди. Қолаверса, халқнинг ҳам турмуш тарзи анча яхшилангани, баъзи оилаларда ҳаттоки 2-3 нафардан шартномада ўқиётган талабаларга имтиёзлар берилаётгани амалга оширилган ислоҳотлар натижаси эканлигини тилга олишди.

Учрашувда партия вакиллари номзодимиз Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақиришди.

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    604
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+