Ишончли вакил Вобкентда бир қатор соҳа фидойилари билан учрашди

12.10.2021, 11:45

Ишончли вакил Вобкентда бир қатор соҳа фидойилари билан учрашди

Вобкент туманида ўтказилган тарғибот учрашувларининг навбатдаги манзили "Vobkent tola" кластер ишлаб чиқариш корхонаси бўлди. Мазкур корхона  Ваҳоб Мирзаҳакимов томонидан ташкил этилган бўлиб, ҳозирда корхонада 600 нафарга яқин ишчи ишлаяпти. Корхона ип-калава маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, тайёр маҳсулот чет мамлакатларга экспорт қилинади.

Ишончли вакил ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан корхона ишчиларига сайловларда фаол иштирок этиш ва номзоднинг сайловолди дастури тўғрисида муҳим маълумотлар берилди.

Тарғибот учрашуви доирасида туман ёшларининг ташаббуси билан "Инсон қадри учун" шиори остида тарғибот акцияси ҳам ташкил этилди.

Шундан сўнг навбатдаги тарғибот учрашуви туман маданият марказида ташкил этилди. Учрашув аввалида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари туманнинг фаол ва иқтидорли ёшлари билан суҳбатда бўлишди.   Ёшларнинг таклиф ва ташаббуслари, муаммолари, сайловларда ёшларнинг иштироки хусусида сўз борди. Туман маданият марказида ташкил этилган тарғибот учрашувида туманда истиқомат қилувчи аҳоли ва ёшлар иштирок этди.

Учрашувда сўзга чиққанлар юртимиздаги кейинги беш йилликдаги ўзгаришлар, амалга оширилган ислоҳотлар, халқнинг манфаатларининг ҳар соҳада устун қўйилиши борасида тўхталиб, барчани сайловда фаол иштирок этишга, партия номзодига овоз беришга чақиришди. Тарғиботда ўтган даврдаги ислоҳотлардан ҳикоя қилувчи видеолавҳа намойиши ҳам йиғилганларда ўзгача таассурот қолдирди. Учрашув  байрамона куй-қўшиқлар билан давом этди.

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    353
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+