Янги Ўзбекистон бунёдкорларини камолга етказиш – устувор вазифамиз

12.10.2021, 11:54

Янги Ўзбекистон бунёдкорларини камолга етказиш – устувор вазифамиз

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига партиядан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили Раъно Турдибоеванинг Янгийўл туманидаги навбатдаги манзили “Ёшлар маркази” бўлди.

2021 йилда ишга тушган, ойига 600 нафар ўқувчига таълим бериш қувватига эга марказда ўқитувчи ва ўқувчиларга яратилган шароитлар, ўқув тўгараклари фаолияти билан яқиндан танишди.

Ишончли вакил Раъно Турдибоева бу ерда йиғилган ёшлар билан мулоқотда номзод сайловолди дастурининг “Сифатли таълим – инсон капиталини ривожлантиришнинг ҳал қилувчи омили” номли бандида белгиланган устувор вазифалар ҳақида атрофлича маълумот берди.

Ишончли вакил Раъно Турдибоева ўз нутқида Янги Ўзбекистонни – янгича таълим-тарбия кўрган ёшлар қуради, дея таъкидлаб, сўнгги беш йилда юртимизда ёшларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик ҳақида сўзлади.

Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурига мувофиқ, юртимизда болалар сони ўсиб бораётганини инобатга олиб, янги мактаблар қуриш, хусусий мактабларни кўпайтириш, таълим сифатини оширишни назарда тутадиган Мактабларни ривожлантириш давлат дастури ишлаб чиқилиши, замонавий, эркин ва ижодий фикрлайдиган ёшлар учун имкониятларни янада кенгайтириш масалаларига катта эътибор қаратилишини қайд этди.

Шунингдек, дастурга кўра, ўқитувчиларнинг машаққатли меҳнатини муносиб қадрлаш борасидаги ишлар давом эттирилишини айтди.

Умуман, дастур доирасида таълим-тарбия ва спорт соҳасида изчил давом эттириладиган ислоҳотлар Янги Ўзбекистон бунёдкорларини камолга етказишга хизмат қилишини алоҳида уқтирди.

“Ёшлар маркази” педагоглари билан ўтган учрашув сўнггида ишончли вакил Раъно Турдибоева барчани сайловларда фаол иштирок этиб, унда мамлакатда ёшлар сиёсатига катта эътибор қаратаётган муносиб номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақирди.

O’zLiDeP Тошкент вилоят кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    479
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+