Ишончли вакил зангиоталик сайловчилар билан дилдан суҳбатлашди

12.10.2021, 11:58

Ишончли вакил зангиоталик сайловчилар билан дилдан суҳбатлашди

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига O’zLiDeP дан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили Раъно Турдибоева Занннгиота туман Маданият саройида туман фаоллари, маҳаллий Кенгашдаги партия депутатлари, аҳоли ҳамда хайрихоҳ ёшлар вакиллари иштирокида ташвиқот тадбири ўтказди.

Ишончли вакил сайловчиларга Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон – инсон қадри устувор бўлган жамият ва халқпарвар давлатдир” номли сайловолди дастури юзасидан маъруза қилди.

Партия номзодининг мазкур дастури мамлакатимиз тараққиётини янги босқичга кўтаришга қаратилган ўнта устувор йўналишдан иборатлигини қайд этди.

Шунингдек, дастурдан ўрин олган, иқтисодиётни илм ва юқори технологиялар асосида ривожлантириш, фаол тадбиркорлик ва манзилли молиявий кўмак орқали камбағалликни қисқартириш, қишлоқ хўжалигида самарадорликни ошириш, таълим сифатини яхшилаш ва рақобатбардош кадрлар тайёрлаш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, ҳудудларни мутаносиб ривожлантириш, давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш, адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш, очиқ ва прагматик ташқи сиёсат юритиш, маданий-маънавий соҳаларни юксалтириш йўналишларини халқчил тилда изоҳлар келтириш билан ёритиб берди.

Ишончли вакил Раъно Турдибоева номзоднинг келгуси беш йилликка мўлжалланган дастурида маҳаллаларда тадбиркорликни кенг жорий этиш орқали янги иш ўрни яратиш, транспорт, таълим, тиббиёт, экология ва бошқа ижтимоий соҳалардаги режалари ҳақида ҳам батафсил маълумотлар бериб ўтди.

Амалга оширилиши режалаштирилган ислоҳотларнинг бош мақсади – инсон қадрини улуғлаш, халқни рози қилишга қаратилганини таъкидлади.

- “Мана шундай инсон қадрланиб яшайдиган жамият ва давлатни барпо этиш учун бизда барча имкониятлар – табиий ресурслар ҳам, иқтисодий, инсоний, интеллектуал ва маънавий салоҳият ҳам етарли, фақат озгина сабр ва шижоат керак”, – деди Раъно Турдибоева.

Учрашувда сўзга чиққанлар томонидан Зангиота туманидаги ўзгаришлар қайд этиб ўтилди. Охирги беш йилда амалга оширилган ислоҳотлар натижасида қад ростлаган иншоотлар, рўй берган янгиланишлар Шавкат Мирзиёевнинг инсонпарвар сиёсати билан чамбарчас боғлиқлиги таъкидланди.

Ташвиқот учрашувида сўз олганлар Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашини таъкидлаб, бошқаларни ҳам шунга чақиришди.

 O’zLiDeP Тошкент вилоят кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    543
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+