Ишончли вакил “Шукур Бурхонов” маҳалласи сайловчилари билан учрашди

12.10.2021, 12:02

Ишончли вакил “Шукур Бурхонов” маҳалласи сайловчилари билан учрашди

O`zLiDePдан кўрсатилган номзоднинг ишончли вакили Рустам Каланов Мирзо Улуғбек тумани “Шукур Бурхонов” маҳалласи сайловчилари билан учрашди.

Ишончли вакил номзоднинг сайловолди дастурининг мазмун-моҳиятини иштирокчиларга етказди. Жумладан, мактабгача таълимдаги қамров даражаси ҳозирги 62 фоиздан камида 80 фоизга етказилади. Бунинг учун қўшимча равишда 7 мингдан зиёд янги боғча ташкил этилади. Олий таълимга қамров даражасини 50 фоизга етказиш билан бирга, асосий эътибор таълим сифатини оширишга қаратилади. Олий таълимда сифат ва рақобат муҳитини кучайтириш мақсадида 2026 йилгача хусусий олийгоҳлар сони камида 50 тага етказилади. Бутун мамлакатимиз бўйлаб “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси татбиқ этилади. “Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият” концепцияси ва уни амалга ошириш миллий дастури ишлаб чиқилади. Ижодкор зиёлиларга доимий эътибор қаратиш, уларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга, меҳнат ва яшаш шароитларини яхшилашга қаратилган ишларни ушбу соҳадаги сиёсатнинг муҳим йўналишлари сифатида давом эттирилади.

Мамлакатимизда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш, фуқароларимизни турли мафкуравий таҳдидлардан, зарарли оқим ва ғоялардан ҳимоя қилиш масалалари бундан буён ҳам устувор тарзда диққатимиз марказида бўлади. Ишончли вакил бошқа соҳалар бўйича ҳам қилинадиган ишлар тўғрисида гапириб ўтди ва иштирокчилар томонидан берилган саволларга аниқ, жавоблар қайтарди. Фикрларини ҳаётий мисоллар билан асослаб берди. Учрашув кўтаринки руҳда, савол-жавобларга бой тарзда бўлиб ўтди.

O`zLiDeP Тошкент шаҳар кенгаши

матбуот хзимати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    401
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+