Ишончли вакил нарпайлик сайловчилар билан учрашди

12.10.2021, 12:04

Ишончли вакил нарпайлик сайловчилар билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан  номзод Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд вилояти бўйича Ишончли вакили Рустам Холмуродов Нарпай туманидаги 27-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида сайловчилар билан учрашди.

Унда  нуронийлар, маҳалла, таълим тизими вакиллари ва ёшлар иштирок этишди.

Тадбирда ишончли вакил сўзга  чиқиб, ўтган 5 йилда мамлакатимизда Шавкат Мирзиёев томонидан барча соҳаларда жумладан, таълим, саноат, иқтисодиёт, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги соҳаси ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилган ислоҳотлари ҳақида гапирар экан, Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоят сайловчилари билан учрашувида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича беш йиллик дастур доирасида Нарпай тумани мисолида Самарқандда ишсизлик ва камбағалликка барҳам бериш бўйича режаларни маълум қилганликларини  алоҳида эътироф этди.

- Дастурга кўра, энди тумандаги маҳаллаларга бириктириладиган “ҳоким ёрдамчилари” лавозимлари жорий этилади. Улар маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартириш ва янги иш жойларни ташкил этиш бўйича тизимли ишларни ташкил этади.

Туманда саноат соҳасида 800 миллиард сўмлик 145 та инвестиция лойиҳаси ҳисобига 1,5 мингта иш ўрни яратилади. Жумладан, “Бахт”, “Гулистон”, “Муқимий” ва “Тепа” маҳаллаларида 4 та янги кичик саноат зоналари ташкил этилади.

Шунингдек, мавжуд корхоналар фаолиятини кенгайтириш ҳисобига 4 минг 800 та, ижтимоий соҳада 650 та, 747 та хизмат кўрсатиш шахобчаларини ташкил этиш орқали 1100 та, 14 та йўл бўйи инфратузилма комплексларини ташкил этиш орқали 500 та, пахта ва ғалладан бўшатиладиган майдонларни аҳолига ижарага бериш орқали 4 мингта, Мирбозор бозорини реконструкция қилиб, замонавий савдо комплексига айлантириш орқали 1200 та янги иш ўрни яратилади.

Туманнинг ихтисослашувидан келиб чиқиб, 12 та маҳаллада қурувчи, чилангар, қандолатчилик, тикувчилик, IT-соҳа касблари бўйича касб-ҳунарга ўқитиш масканлари ташкил этилади.

Юқоридаги лойиҳаларни амалга ошириш натижасида, туманда тадбиркорлик субъектлари сони 1,5 мингдан 3 минг 700 тагача кўпаяди. Умуман, келгуси 2 йилда қайд этилган тадбирлар натижасида, жами 22 минг аҳолининг бандлиги таъминланади, - деди Р.Холмуродов.

Тадбирда сўзга чиққанлар мазкур эътибордан мамнун эканлигини таъкидлаб, келажак учун, Ватан равнақи, инсон қадри учун Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашини билдирдилар.

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    98
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+