Ишончли вакил Сурхондарёнинг келгуси беш йилликдаги режаларига тўхталди

12.10.2021, 12:07

Ишончли вакил Сурхондарёнинг келгуси беш йилликдаги режаларига тўхталди

Музработ туманидаги "Юртим жамоли" маҳалласи 2018 йилда "Обод маҳалла" давлат дастури асосида обод гўшага айлантирилди. 4451 нафар аҳоли яшайдиган ҳудуддаги ички ўнқир-чўнқир кўчаларнинг қарийб 90 фоизи асфальтланди, қолганларига тош тўкилди. Тунги чироқлар ўрнатилди. Маҳалладаги 2 та 21- ҳамда 46-мактаблар қайта таъмирланди, 3 та давлат-хусусий шериклиги асосида уй боғча ишга тушди, яна битта боғча реконструкция қилинди.

48 та кам таъминланган оилалар арзон уй-жойлар билан таъминланди. Буларнинг барчаси маҳалладаги кўпчилик хонадонларга қувонч, хурсандчилик олиб келди, - дейди маҳалла раиси Нилуфар Қосимова.

Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондар вилоятидаги Ишончли вакили айни шу маҳалладаги ўзгаришларни кузатар экан, маҳалла оқсолларидан бири 82 ёшли Акром бобо Қодировнинг хонадонида ҳам бўлди. Улуғ ёшли отахон анча тетик. Сабаби, ҳар куни 5 минг қадам йўлни пиёда сайр қилади, бадантарбияни канда қилмайди.

Отахон билан ўтган суҳбат самимий кечди. Оқсоқол сифатида сайловда маҳалладошларини Ш.Мирзиёев номзодига овоз беришга чақирилди.

"Юртим жамоли" маҳалласи ҳудудида ташкил этилган учрашув ҳам кўтаринки кайфиятда ўтди.

Барчага номзоднинг дастуридан ўрин олган айнан воҳамизда амалга ошириладиган лойиҳалар хусусида тушунтириб берилди.

Мисол учун, сайловолди дастурида хусусан, Музработ туманида шоли етиштириш бўйича кластерлар ташкил этилиши ҳам аниқ ҳисоб-китоблар асосида белгилангани қайд этилди.

Бундан ташқари, Ш.Мирзиёев сурхондарёлик сайловчилар билан учрашув пайтида келгуси беш йилликда аҳолининг ўртача даромадини йилига 4 минг долларга етказилиши ҳақида айтиб ўтганди. Бунинг учун эса ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этишда, ҳар бир тизим самарали ишлашида ҳамма бир ёқадан бош чиқариши лозим. Бундай мақсадларга элтадиган йўлбошчини эса ўз вақтида танлаб, уни сайлашимиз лозим бўлади.

Учрашувда шулар хусусида гапирилар экан, ишончли вакил йиғилганларни ЎзЛиДеП номзодига овоз беришга чақирди.

Ишончли вакилнинг сайловчилар билан учрашуви музработда давом этди.

Сайловчиларга президентликка номзод Ш.Мирзиёевнинг сайловолди дастури ҳақида сўзлаб берди. Туманнинг "Шаффоф" маҳалласида бўлиб ўтган тарғибот тадбирида музработлик ёшлар, нуронийлар ва бошқа соҳа вакиллари, шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ботир Мардаевлар иштирок этишди.

Сўзга чиққанлар туман ҳудудидаги ўзгаришлар, обод бўлаётган кўчалар, маҳалла ва қишлоқлар ҳақида гапиришди.

O'zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    75
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+