Ишончли вакил “темир дафтар” ва “аёллар дафтари”да турувчи хотин-қизлар билан суҳбатда бўлди

12.10.2021, 12:10

Ишончли вакил “темир дафтар” ва “аёллар дафтари”да турувчи хотин-қизлар билан суҳбатда бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига O’zLiDePдан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили Раъно Турдибоева Янгийўл туманидаги “Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази” да ҳам бўлди.

Марказда “темир дафтар” ва “аёллар дафтари”да турувчи, касб-ҳунарга ўқитилаётган хотин-қизлар билан суҳбатда бўлди.

Ўзаро мулоқот чоғида марказ раҳбари Наргиза Хожиева 270 та аёл ўқитилаётган марказда бугун “Компьютер иши”, “Бухгалтерия ҳисоби”, “Пазандачилик”, “Чеварчилик” каби бир ойлик касб-ҳунарга ўргатиш курслари мавжудлиги ҳақида маълумот берди. Муҳими, ойлик курсни битирганларга ўрта махсус касб-ҳунар коллежи дипломига тенг бўлган сертификат берилиб, битирувчилар тўлиқ иш билан таъминланиши натижасида аёлларнинг моддий фаровонлиги ошиб, турмуш шароити яхшиланаётганини эътироф этди.

Учрашувда сўз олган ишончли вакил Раъно Турдибоева мазкур марказ Шавкат Мирзиёев 2020 йилда биз илк бор аҳолимиз ўртасида камбағаллик борлигини очиқ тан олиб, бу муаммо билан жиддий шуғулланишни бошлагани, унинг бошчилигида эҳтиёжманд аҳолини аниқлашнинг янги тизими яратилиб, “темир дафтар”, “аёллар дафтари” ва “ёшлар дафтари” жорий этилганининг амалий натижаси эканини қайд этди.

Партия номзоди сайловолди дастурига мувофиқ, келгуси беш йилда аҳолини, айниқса ёшлар ва аёлларни касб-ҳунарга ўқитиш, оила хўжаликларида бизнес ташкил этишга кўмаклашиш, эҳтиёжманд фуқаролар билан манзилли ишлаш, бир сўз билан айтганда, халқни рози қилиш асосий мезон бўлиб қолишини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев сайловолди дастурининг “Фаол тадбиркорлик ва манзилли молиявий кўмак – камбағалликни қисқартиришнинг муҳим омили” номли банди мазмун-моҳиятини ҳаётий мисоллар келтириш билан батафсил изоҳлаб берди.

Дастурга кўра, жамиятда аёлларнинг мавқеини оширишга қаратилган сиёсат изчил давом эттирилиши, жумладан, аёллар орасидаги ишсизлик даражасини 2 марта камайтириш назарда тутилганини маълум қилди.

Шунингдек, 700 мингдан зиёд ишсиз хотин-қизлар давлат ҳисобидан касб-ҳунарга ўқитилиб, уларнинг харажатлари давлат томонидан қоплаб берилиши бу аёлларга бўлган жуда катта эътибор ва ғамхўрликнинг ёрқин ифодаси эканини айтди.

Бундан ташқари, эҳтиёжманд оилаларнинг қизлари учун олий таълим грантлари ҳар йили ошириб борилиши ва 2026 йилга қадар 6 мингтага етказилиши, келгуси уч йилда уй-жойга муҳтож 10 мингдан зиёд хотин-қизларга имтиёзли шартлар асосида уй-жойлар ажратилиши режалаштирилгани ҳақида маълумот берди.

Учрашув якунида шончли вакил Раъно Турдибоева марказдаги сайловчиларни жамиятда аёллар мавқеини оширишни энг устувор вазифалардан деб билган муносиб номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақирди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    65
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+